Umid Sulaymonov

Сайёр касса халқ хизматида

18 Сентябрь, 17:52 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайёр касса халқ хизматида нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Сулаймонов парламент эшитуви ва сайловчилар мурожаатлари юзасидан Фарғона вилояти, Қўштепа туманида бир қатор учрашувлар ташкил этди.

Бўлиб ўтган учрашувларда аҳоли билан атрофлича мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Жумладан, туман марказидан 12 километр узоқликдаги “Қумтепа” қишлоғида жойлашган туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида хайдовчиларнинг гувоҳномалар, жарима ёки бошқа тўловлари учун банк касса шаҳобчаси йўқлиги, бўлимда фақат нақд пул орқали тўлов йўлга қўйилгани, банклар эса бўлимдан 20-30 километр узоқликдаги “Лангар” қишлоғида жойлашганлиги катта қийинчилик туғдираётгани ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани ўрганишлар чоғида маълум бўлди.

Ушбу муаммо юзасидан У.Сулаймонов Фарғона вилоят “Халқ банки” АТБга тегишли тартибда депутатлик сўрови юборди. Унинг сўрови кўп ўтмай натижа берди ва банкнинг сайёр кассаси шу куниёқ туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида иш бошлади. Нақд пул ва пластик карточкалар орқали тўловларни қийинчиликларсиз амалга оширган ҳайдовчилар депутатимизнинг бу ишидан миннадор эканликларини яширишмади.

Бу каби амалий саъй-ҳаракатлар сайловчиларнинг депутатларга бўлган ишончини янада ошириши шубҳасиздир.

 

Илхом Қосимжонов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қўштепа туман Кенгаши раиси

Сайёр касса халқ хизматида was last modified: Сентябрь 18th, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »