Самарали мулоқот — муаммолар ечимига хизмат қилади

28 Сентябрь, 18:37 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, сайёр қабул, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Самарали мулоқот — муаммолар ечимига хизмат қилади нет

Жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да партиямизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан аҳоли билан мунтазам равишда учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Партиянинг «Адолат қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган учрашувлар аҳолининг партия ва депутатлар фаолиятига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Масалан, биргина ўтган ҳафта давомида партиянинг шаҳар ва туман кенгашлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида жами 11 та ОФЙ ва МФЙда учрашувлар ташкил этилиб, жами 177 та хонадон, 14 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ва ижтимоий объектлар ҳолати атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар мобайнида аҳоли томонидан 19 та мурожаат келиб тушди. Ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга 3 та депутатлик сўровлари чиқарилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми банклардан имтиёзли кредитлар олиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ишга жойлашиш хамда фуқароларнинг соғлиғига оид масалалардан иборатдир.

Куни кеча партиянинг Тахтакўпир туман Кенгаши раиси А.Курбанбеков, туман Кенгаши депутати М.Турымбетова, “Ёш адолатчилар” Кенгаши раиси А.Пиржановалар таркибидаги ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Жанадарья” ОФЙ ҳудуди аҳолиси билан мулоқот ўрнатилди.

Мулоқот давомида мазкур ҳудудда жойлашган 10 та хонадонга ташриф буюрилиб, 11 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди. Шунингдек, Жаримбетова Улбосын Алламбергеновнанинг оилавий шароити туфайли ёрдам пули сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида хал қилиниб, мурожаат эгаси ёрдам пулини келгуси ойдан оладиган бўлди.

Бундан ташқари Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгаши депутати М.Турымбетова “Жанадарья” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг ичимлик сув муаммосини ечиб бериш бўйича туман сув тармоқлари корхонаси раҳбарига оғзаки мурожаат қилиб, сув мунтазам равишда махсус автомашинасида етказиб бериладиган бўлди.

Мана шундай учрашувлар барча туман кенгашлари томонидан самарали ташкил этилди.

Албатта, юртимизда мана шундай эзгу ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг мурожатлари ва муаммоларини ҳал этиш – инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон худудий Кенгаши матбуот котиби.

Самарали мулоқот — муаммолар ечимига хизмат қилади was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »