Сессия: бу муҳим мавзу, бу муаммога барчамиз дуч келишимиз мумкин

27 Сентябрь, 10:44 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Сессия, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Сессия: бу муҳим мавзу, бу муаммога барчамиз дуч келишимиз мумкин нет

Фуқаро тахминан 40 йилдан ортиқ турли хил ташкилотларда ситқидилдан меҳнат фаолиятини юритса-ю, пенсияга чиққанда фаолиятини тасдиқловчи биронта далилий ҳужжат топилмаса, инсон қай аҳволга тушишини бир тассаввур қилинг-а…

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат тамойили ва қонун устуворлигини таъминлаш вазифаларини янада кучайтириш лозим бўлган бир пайтда архив ишлари йўлга қўйилмаслиги оқибатида ҳужжатларни сақлаш талаблари бузилиши, айниқса, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг ходимлар иш фаолиятига оид ҳужжатлари архивга топширилмасдан йўқолиб кетиши оқибатида фуқароларнинг пенсияга чиқиш учун қийинчилик туғдирмоқда.

Бугунги кунда корхона ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ташкилотма-ташкилот юриб ойлаб ҳужжат йиғишига, пенсия олиш ҳуқуқининг бузилишига сабаб бўлаётган холатларини таҳлил этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари шаҳар, туман кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи, Самарқанд давлат архиви ходимлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунларга амал қилиш холатлари юзасидан 78 та давлат органлари, 63 та хўжалик юритувчи субъектлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижалари халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 42-сессияси кун тартибида кўриб чиқилди. Сессияда халқ депутатлари “Адолат” СДПдан вилоят Кенгаши депутати Ю.Жуманазарова маъруза қилди.

Сессияда таъкидланганидек, бугунги кунда Самарқанд вилоятида 20 та архивлари фаолият юритаётган бўлиб, буларнинг 7 таси давлат архиви 13 таси Идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архиви ҳисобланади.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, архив соҳасида ишловчи ходимлар сони ўтган йиллар давомида ошганлигига қарамай  вилоятда  фаолият юритаётган ва тугатилаётган ташкилотлар билан жойларда архив ҳужжатларини сақловга олиш борасидаги ишларида муайян камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, Қўшробот, Пасдарғом туман давлат архивларининг, Жомбой, Пайариқ, Тайлоқ, Нуробод, Оқдарё туманларидаги идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивларининг бинолари архив ташкилоти учун мослаштирилган ҳамда бинода ҳудуддаги муассаса ва ташкилотларнинг архивга топширадиган ҳужжатларини сақлаш учун қўшимча хоналарга эҳтиёжи катта. Жомбой, Пайариқ, Иштихон, Тайлоқ, Нуробод, Оқдарё туманларидаги идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивларида ҳужжатлар электрон базаси яратилиши талаб даражасида эмас. Туманлардаги идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архивларида Кино-фото-фоно ҳужжатлар сақланишини, алоҳида қимматли ҳужжатлар, ноёб ҳужжатлар, миллий архив фонди ва  ҳужжатларни қайта таъмирлаш учун шароит яратилишини амалга ошириш чоралари кўрилиши лозим. Самарқанд шаҳар, Иштихон, Қўшробот, Жомбой, Пайариқ, Пастдарғом, Тайлок, Нуробод, Оқдарё туманларидаги давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда архив учун ажратилган хоналар  архив учун мослаштирилмаган, таъмирталаб аҳволда,  архивда сақланадган ҳужжатларини сақлаш учун шароит етарли эмас, архив ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш бўйича умумий талабларига жавоб бермайди ва архив ҳужжатларини сақлашнинг норматив режимларига  амал қилинмаган, бинода ҳужжатлар сақланиши учун етарли шароит (кондиционер, вентиляция тизими) яратилмаган. Моддий-техник жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган.

Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Иштихон, Қўшработ, Жомбой, Пайариқ ва Тайлоқ туманларидаги Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларидаги архив хоналарининг архив ҳужжатларини тегишли тартибда назорат қилиш учун маъсул ходим бириктирилмаган. Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларида охирги 10-йил давомида халқ таълими фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги муассасалар томонидан ҳужжатларни архивга топшириш  ишлари амалга оширилмаган. Табиийки, бу эса ўз ўзидан ходимларнинг иш ҳақларини тасдиқловчи ҳужжатларининг йўқолиб кетишига олиб келмоқда. Барча таълим муассасаларнинг архив ҳужжатлари ҳисобчиларининг уйларида сақланиб келинаётганлиги кузатилган.

Бундан ташқари, ташкилот, корхона ва муассасаларда архив ҳужжатларини тегишли меъёр талаблари асосида тайёрлаб бориш ҳамда  архив сақловига топширишга маъсул ходимларнинг эътиборсизликлари натижасида ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида ҳам камчиликларга йўл қўйилганлик ҳолатлари ҳам мавжуд, сўнгги 5 йилда архив маълумотларни сўраб келган фуқаролар, архивда мавжуд бўлмаган мехнат фаолиятини тиклаш учун ўзлари фаолият юритган Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга мурожаат этганлар  ва уларни қаноатлантириш даражаси тўғрисидаги маълумотлар Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда қайд этиб борилмаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Иштихон, Қўшработ, Жомбой, Пастдарғом, Тайлоқ, Нуробод, Оқдарё туманларидаги ўрганилган Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларидаги архив хоналарининг бирортасида ҳужжатлар электрон базаси юритилмаган, бу борада бирон бир иш олиб борилмаган, идоравий архивлар билан давлат архивлари ҳамда идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивларининг ўртасидаги ҳамкорлик ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Бунинг исботини қўйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин, “Ягона дарча” марказларидан сўнгги 5 йил давомида ўз фаолиятини тугатган 4776 давлат ва хўжалик бошқаруви органи ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатлари олиниб таҳлил этилганда ўз фаолиятини тугатган давлат ва хўжалик бошқаруви органи ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳужжатларини давлат архивига топширишда эътиборсизликка йўл қўйилганлиги 4776 тадан  397 таси хужжатларини топширган бўлиб 4379 тасининг ҳужжатлари эса на вилоят архивида ва на туман архивида мавжуд эмас. Натижада фуқаролар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар топилмагани ва фуқароларнинг кўп йиллик меҳнатини тасдиқловчи маълумотлар ташкилот раҳбарларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан қараши оқибатида йўқолиб, турли овворагарчиликларга сабаб бўлаётганлиги айни ҳақиқат.

Ушбу масала юзасидан халқ депутатлари ХДПдан вилоят Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов, Отабек Ахмедовлар сўзга чиқиб ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ушбу масала долзарб эканлиги ушбу рақамлардан кўриниб турганлигини, бу муаммога барчамиз дуч келишимизни мумкинлигини, шунинг учун ҳам бу борада барчамиз эътиборли бўлишимиз лозимлигини таъкидлади.

Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Икром ЯДГАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси.

Сессия: бу муҳим мавзу, бу муаммога барчамиз дуч келишимиз мумкин was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »