ШИКОЯТ ДАФТАРИ ҚАЕРДА?

12 Сентябрь, 13:59 • Адолат шарҳи, Депутат минбари, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи ШИКОЯТ ДАФТАРИ ҚАЕРДА? нет

Бугунги кунда ҳаммамиз истеъмолчимиз. Агар истеъмолчи ҳуқуқимиз паймол этилганда ҳар биримиз шикоят қилишга ҳақлидирмиз.

Бу борада ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотларнинг, ҳаттоки мактаб, мактабгача таълим муассалаларининг ҳам кириш пештоқида “Шикоятлар, аризалар, таклифлар” қутисининг осиғлиқ туриши ҳам бежиз эмас. Бундан мақсад ҳар бир камчиликни бартараф этиш, унинг устида иш олиб бориш, хато ишни такрорламасликдир.

Шикоят дафтари қайерда?  Асадулла Зоҳидов ушбу саволни қайта-қайта берди. Аммо дафтарни кўрсатишдан бош тортган, устига-устак инсон қадр-қимматини камситган Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида жойлашган “Фреско” умумий овқатланиш жойи ходими Шахзод Темуровга қандай жазо қўлланилади?

  • Жорий йилнинг июль ойида оила аъзоларим билан “Фреско” умумий овқатланиш жойига кирдим. Аммо ходимларининг хизматидан, муомиласидан қониқмадим. Мурожаатимни ташкилот раҳбарига етказмоқчи бўлиб, шикоят дафтарини сўрадим. Аммо “Фреско” умумий овқатланиш жойи хизматчиси Шахзод Темуров дафтарни беришдан бош тортди…

Инсон ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо қадри камситилишига, ғурурини топтаганларга, адолатсизликка чидолмайди. — Аввало, ўз ҳуқуқимиздан тўғри фойдаланишимиз керак, бу ҳолатда менинг ҳеч кимга адоватим йўқ. Фақат, мендан кейинги фойдаланувчиларга тўғри муомилада бўлишини сўраб ишонч телефонига қўнғироқ қилдим, — дейди Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси 3а – уй, 14-хонадонда яшовчи Асадулла Зоҳидов.

Ушбу мурожаат Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан кўриб чиқилди. Натижада Шахзод Темуровга хайфсан эълон қилинди. Ва фуқоро Асадулла Зоҳидовдан узр сўради.

Ушбу дамда Абу Али ибн Синонинг бир ҳикмати ёдингизга тушади. “Инсон тирик мўжиза. У борлиқнинг яратувчиси…”. Шундай экан, ҳар бир нарсани борида қадрламоқ керак.

Инобат ҲАСАНОВА,

халқ депутатлари Самарқанд шаҳар
Кенгашидаги Ўзбекистон
«Адолат» СДП депутати,

ЎИҲҲҚЖФ Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси.

ШИКОЯТ ДАФТАРИ ҚАЕРДА? was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »