Andijonlik aholi

Сиёсий билимлар мустаҳкамланмоқда

18 Сентябрь, 15:04 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билимлар мустаҳкамланмоқда нет

Балиқчи тумани Ўртақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-оилавий поликлиникада 7 нафар Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари фаолият юритади. Давлатимизнинг бугунги сиёсати, айниқса аҳоли саломатлигини мустахкамлашга қаратилган қонун хужжатларини жамоатчилик орасида тарғиб қилишда улар фаоллик кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Балиқчи туман кенгаши томонидан мазкур тиббий муассаса шифокорлари иштирокида «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида ташкил этилган сиёсий ўқиш бу борада дадил қадам бўлди. Унда шифокор-сафдошимиз Ш.Мақсимова Президентимиз томонидан қабул қилинган янги қонун хужжатлари, республикамизда амалга оширилаётган ислохотларда фуқароларнинг иштироки ва хорижда юз бераётган воқеалар хақида тушунча берди.

— Фуқароларнинг сиёсий билимларини ошириш баробарида Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга эътибор қаратяпмиз,-дейди туман партия кенгаши раиси Зафардин Ғаффоров. -Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш олдимиздаги долзарб вазифалардан. Амалдаги йилда жойлардаги тиббий муассасаларнинг мақоми ўзгартирилиб, оилавий поликлиникаларнинг ташкил этилгани ҳам бехиз эмас. Бу хизмат сифатини янада яхшилаш имконини беради. Буни жамоатчилик орасида тўғри тушунтира билиш лозим.

Шу куни партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари оилавий поликлиника иш фаолияти билан ҳам танишдилар. Яратилган қулайликлар ва замонавий тиббий жихозлар эътироф этилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Сиёсий билимлар мустаҳкамланмоқда was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »