Сиёсий форумдан сўнг…

6 Сентябрь, 15:04 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 52 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий форумдан сўнг… нет

Бугун юртимизда сиёсий партиялар фаолиятини янада жонлантириш ишлари амалга оширилаётган муҳим жараёнларда ушбу тизимдаги иш услубини янгича ва самарали ташкил этиш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар атрофлича ўрганилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан истиқлол байрами тантаналари арафасида ташкил этилган сиёсий форумда ҳам айнан юқоридаги вазифалар, иш услубини замон билан ҳамнафасликда янгича олиб бориш, сайловчилар ҳохиш–иродаси билан Сайловолди дастурнинг ҳамоҳанглигини таъминлаш ва бу бўйича маҳалллий депутатлар ҳамкорлигида узлуксиз ўрганиш ишларини олиб бориш ишлари нечоғлик зарурлиги таъкидланди.

Шу ўринда Фарғона вилоят партия Кенгашининг жорий йилдаги фаолиятига қисқача тўхталадиган бўлсак, Кенгаш ўзининг дастурий ва устувор вазифалари асосида иш суратларини тубдан кучайтириб бормоқда.

Партия кенгашлари, шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи фаолияти ҳам танқидий таҳлил этилиб, вилоятдаги долзарб масалалар, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар юзасидан сессияларга масалалар киритиш ва мансабдор шахслар эшитувларини ташкиллашни янада кучайтириш бош вазифа сифатида қайд этилди.

Вилоятдаги барча туманларда уюшмаган аҳоли билан мулоқотларни янада жонлантириш, хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда партиянинг зиёли, педагог-психолог мутахассисларидан иборат лекторлар гуруҳини ташкиллаб, миллий қонунчилигимизга киритилаётган ўгаришлар, амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари борасида сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда.

Шу кунга қадар туман ва шаҳар партия ташкилотлари бошчилигида ўтказилган сиёсий ўқувларда икки мингдан ортиқ нафар аҳоли қамраб олинди ва уларнинг сиёсий фаоллиги ошириб борилмоқда.

Ҳудудларда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам беришни тизимли йўлга қўйиш мақсадида партия фаоллари ва депутатларини жалб қилган ҳолда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни тумандаги исталган маҳаллага бориб, хонадонма-хонадон юриб, улар билан юзма-юз мулоқот ўрнатмоқдамиз ва ҳозирги кунда беш юздан ортиқ маҳалла ва бир ярим мингга яқин хонадонга ишчи гуруҳ аъзолари кириб бордилар. Учрашувларда фуқаролардан тушган таклиф ва мурожаатлар бўйича юздан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг ОАВлари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича ҳам янги режа ишлаб чиқилди ва муҳим ўзгаришлар қаторида ҳар чорак якунида ОАВ орқали депутатлар ўз фаолиятлари ҳақида сайловчиларга ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйилди.

Ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар  қатламига яқинроқ кириб бориш, иқтидорли ёшларнинг истеъдодларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими билан яқинда меморандум ҳам имзоладик, эндиликда ҳамкорликда турли кўринишларда тадбирлар ўтказишни бошладик.

Бугун бу тизимда ташаббускорлик сув ва ҳаводай зарурлиги ҳаммамизга маълум. Ушбу талабларга жавоб беришга ва электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга бор кучимиз ва имкониятларимиз билан интилмоқдамиз.

 

Марифжон ХОЛДАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши раиси.

Сиёсий форумдан сўнг… was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »