Сиёсий ўқув самарали фаолият омили

6 Сентябрь, 18:28 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 101 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқув самарали фаолият омили нет

Бугунги кунда жамиятимизда партиялар ўртасида соғлом рақобат муҳити яратилган бир пайтда, ҳар бир партия ўз дастурий вазифалари доирасида электорати ва сайловчилар манфаатини кўзлаб, ҳар томонлама фаол ҳаракат қилиши ўз самарасини бериши аниқ.

Шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқоралик жамиятини қуриш жараёнида ҳар бир фуқаронинг онгини тўғри шакллантириш ва билимларини мунтазам ошириб бориш партиялар олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Бу борада Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳам партия лойиҳалари доирасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари барча маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти кенгашлари вакиллари ва партия фаоллари таркибидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан сиёсий ўқувлар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай сиёсий ўқувлар қорақалпоғистонлик партия фаоллари томонидан ҳам ташкил этилиб, аҳоли орасига кенгроқ кириб боришга ҳаракат қилинмоқда.

Жумладан жорий йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар, Амударё, Қонликўл, Қунғирот ва Чимбой туман кенгашлари фаолларидан иборат кўнгилли лекторлар томонидан маҳаллаларда ўтказилган сиёсий-ўқувлар юксак савияда ташкил этилди.

Сиёсий ўқувларда маърузачилар томонидан, ўткан ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

Ш.ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Сиёсий ўқув самарали фаолият омили was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »