Соғлом авлодлар буюк келажагимиз яратувчилари

26 Сентябрь, 17:18 • Ишчи гуруҳ, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом авлодлар буюк келажагимиз яратувчилари нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз сайловолди дастурида «Мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблашини…» алоҳида қайд этиб ўткан.

Ҳақиқатан ҳам эртанги келажагимиз, бугун биз ўстираётган фарзандларимизнинг энг аввало саломатлиги билан эгаллаётган билим ва тарбиясига ҳар томонлама боғлиқдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасининг 27 банди ижросини таъминлаш ҳамда партия сайловолди дастурида илгари сурилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг барча шаҳар ва туман кенгашлари томонидан Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жойлардаги халқ таьлими бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман бўлимлари мутахассислари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қўнғирот туман партия Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги 8, 11, 17, 20, 26-сонли мактабгача таълим муассасалари ва 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби тарбияланувчилари ва ўқувчилари ўртасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида 5 та мактабгача таълим муассасаларидаги жами 975 та тарбияланувчилар орасидан ясси оёқлик 6 та, сколиоз касаллиги 19 тани ташкил этиши аниқланди.

Улардан фақат 8-сонли мактабгача таълим муассасасидаги 2 та тарбияланувчи махсус пойафзал билан таъминланган.

Шунингдек, 18-сонли умумтаълим мактабида 306 нафар ўқувчилар таълим олиб, улар орасида 2 та ясси оёқлик, 6 та сколиоз касаллиги аниқланди.

Ушбу ўрганишларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, партия сайловолди дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ушбу келажагимизга дахлдор бўлган долзарб масалага кенг жамоатчиликнинг эътиборини кучайтиришдан иборат.

Айни кунда ўрганишлар давомида тўпланган маълумотлар асосида халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси ва сессияси муҳокамасига масалалар киритиш ишлари бошлаб юборилди.

Албатта, жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг аҳамиятли механизми ва қонун устуворлиги гаровидир.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Соғлом авлодлар буюк келажагимиз яратувчилари was last modified: Сентябрь 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »