Соғлом оила – соғлом жамият

6 Сентябрь, 12:47 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом оила – соғлом жамият нет

Аҳолининг кенг қатламларига тиббий ёрдам сифатини янада ошириш мақсадида соғлиқни сақлашнинг давлат секторини мустаҳкамлаш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтиришга Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида алоҳида эътибор берилган. Хусусан, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳотхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш тарафдори эканлиги сайловолди дастурда таъкидланган.

Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партия Когон туман Кенгаши томонидан тумандаги тиббиёт бирлашмасига қарашли 25-қишлоқ оилавий поликлиникасида учрашув ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши фаолари, қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари ҳамда тумандаги “Қасри Орифон” қишлоғи фуқаролари иштирок этишди.

Учрашувни партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Зуҳро Мирзаҳамдамова очиб берар экан, партиянинг мақсад ва вазифалари, лойиҳа доирасида амалга ошириб келинаётган мақсадли вазифалар хусусида айтиб ўтди. Шунингдек, соҳада қатор камчиликларнинг борлиги, уларнинг олдини олишга катта эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Мазкур қишлоқ оилавий поликлиникасининг бош шифокори Н.Рабиеванинг ҳисоботи тингланиб, поликлиникадаги мавжуд камчиликлар тилга олинди. Уларни бартараф этиш юзасидан поликлиника маъмурияти томонидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Н.Рабиева, 25-қишлоқ оилавий поликлиника бош шифокори:

Соғлиқни сақлаш соҳасига бугунги кунда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Фуқароларнинг саломатлигини ўйлаш, патронаж хизматига эътиборли бўлиш зарурлиги бугунги кун талаби экан, ҳар бир тиббиёт ходими бунга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Бизнинг поликлиникада камчиликлар йўқ эмас, албатта. Ҳар бир камчиликни ўз вақтида бартараф этиш асосий бурчимиз ҳисобланиши зарур.

Тадбир якунида ходимларнинг масъулиятли вазифаларини янада юксалтириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бир қаторда партия вилоят Кенгаши ходимлари қишлоқ оилавий поликлиника фаолияти ҳамда фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

 

Абдуғаффор АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Когон туман Кенгаши раиси.

Соғлом оила – соғлом жамият was last modified: Сентябрь 6th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »