Соғлом оила жамият тараққиётининг ривожи

13 Сентябрь, 10:16 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 87 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом оила жамият тараққиётининг ривожи нет

Фарзандлар камоли ва иқболини кўзлаб, эзгу ниятлар билан яшаш халқимизга хос улуғ фазилат. Авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келаётган бу азалий қадрият мустақиллик йилларида янада бойиб, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Соғлом оила – жамият тараққиётининг ривожи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиянинг шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Репродуктив саломатлик маркази ходимлари ҳамда партия хайрихоҳлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад оилада фарзандлар соғлиги ҳамда уларнинг ҳар томонлама баркамол авлод қилиб тарбиялаш экан, тадбирда сўзга чиққанлар айни шу сингари масалаларга жуда катта эътибор қаратишди. Хусусан, “Саломатлик ва тиббий статистика” Бухоро вилоят бўлими мудири Осиё Мирзаева оилада соғлом муҳитни яратишда аввало, ота-она масъул эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда соғлом турмуш тарзига риоя этиш лозимлиги, соғлом ҳаётни қура олиш кучига эга бўлиш зарурлиги мутахассислар томонидан алоҳида қайд этилди.

Нодира Холова, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, шифокор:

Оила – жамият қўрғони. У соғлом бўлсагина соғлом фарзандлар дунёга келади. Уни соғлом қилиб тарбиялашда эса албатта, ота-оналарнинг ўз ўрни бор. Фарзандларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишида эътиборли бўлиш талаб этилади. Аввало, балоғат ёшига етган ҳар бир ўғил-қиз гигиена талабларига ёндашиб, ўз соғлом турмушини қура олиши шарт.

Давра суҳбати давомида ёшлар орасида эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари, эрта никоҳнинг олдини олиш, янги оила қуриш бўсағасида турган йигит-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши зарурлиги таъкидланди.

Маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Тадбир фикр-мулоҳазаларга бой ўтди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Соғлом оила жамият тараққиётининг ривожи was last modified: Сентябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »