qashqadaryo

Соғлом турмуш тарғиботи – кундалик фаолиятимизнинг асосий йўналиши

18 Сентябрь, 10:42 • Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 39 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом турмуш тарғиботи – кундалик фаолиятимизнинг асосий йўналиши нет

Партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши ташаббуси билан вилоят кардиология марказида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тиббиёт ходимлари, ёшлар, маҳаллалар фуқаролари қатнашди. Тадбирда вилоят Кенгаши раиси Рўйиддин Раупов маъруза қилди.

– Партиямиз дастури ва ғояларига ҳамоҳанг тарзда энг аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратганмиз, – деди Р.Раупов. – Шу мақсадда вилоятдаги таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан алоқани кенг йўлга қўйдик. Тадбирларимизда иштирок этаётган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакилларининг ўз қарашлари, қатъий фикрлари бор, албатта.

– Фуқаролар манфаатлари устувор саналган юртимизда соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш, эл соғлигини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда, – деди марказ бош шифокори Хуршид Фозилов. – Албатта, бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ва ислоҳотлар самараси дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси истиқлолнинг ўтган йилларида ва ҳозир Президентимиз ташаббуси, саъй- ҳаракати билан соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган ислоҳотлар самарасидир. Буни биргина вилоятимиз мисолида оладиган бўлсак, айни пайтда аҳолига замон талаби асосида тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш учун марказимизнинг янги биноси қурилаяпти. Бу барча қулайликларга эга бўлган янги даволаш муассасаси шу йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилади.

Тадбирда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Алмал Бобоев, партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Раджабова, ”Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари Шаҳзод Маманиёзов, Маҳлиё Саломова, шифокорлар Акмал Жумаев, Комил Файзиевлар сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзи, тўғри ва рационал овқатланиш, темир ва ёд танқислиги ҳолатларининг олдини олиш, ОИТС қаршисида тиббиёт ожизлиги, ногирон фарзанд дунёга келишининг олдини олиш, гиёҳвандлик касалликларининг келиб чиқиш сабаблари юзасидан ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида ҳам тўхталдилар.

Юзма-юз мулоқот тарзида ўтган тадбирда вилоят кардиология марказида бошланғич партия ташкилоти тузилиб, муассасанинг 30 нафар ходими “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинди.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Соғлом турмуш тарғиботи – кундалик фаолиятимизнинг асосий йўналиши was last modified: Сентябрь 23rd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »