СУД ҚАРОРИГА КЎРА ИШГА ТИКЛАМАГАНЛИК УЧУН – 5 ЙИЛГАЧА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ

11 Сентябрь, 22:12 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи СУД ҚАРОРИГА КЎРА ИШГА ТИКЛАМАГАНЛИК УЧУН – 5 ЙИЛГАЧА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ нет

6.09.2017 йилдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан ЖКнинг 148-моддасига тузатишлар киритилди.

ЖКнинг 148-моддаси бўйича жазоланадиган қилмишлар рўйхатидан (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш) ишга тиклаш ҳақидаги суд қарорини бажармаслик чиқариб ташланди. Ушбу модда бўйича 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари кўзда тутилган эди.

Энди ЖК 148-моддасида алоҳида шарт мавжуд бўлмаганлиги сабабли бундай ҳуқуқбузарликларга ЖКнинг 232-моддаси (суд ҳужжатини ижро этмаслик) қўлланади. Унда анча қатъий жазо чоралари кўзда тутилади. Мансабдор шахсларга – 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш қўлланади.

Эслатиб ўтамизЖКнинг 232-моддасида 2 турдаги қилмишлар назарда тутилган:

1.Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш;

2. Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш.

МЖтКнинг 1981-моддасига кўра (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш жиноят саналади. Ижро этилишига фаол тўсқинлик қилиш эса – дарҳол жиноий тартибда жазоланади.

СУД ҚАРОРИГА КЎРА ИШГА ТИКЛАМАГАНЛИК УЧУН – 5 ЙИЛГАЧА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ was last modified: Сентябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »