Таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ўрганиш бўйича мулоқотлар олиб борилмоқда

15 Сентябрь, 10:55 • Парламент назорати, Партия лойиҳаси, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ўрганиш бўйича мулоқотлар олиб борилмоқда нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматов “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” ва “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси мутасадди вакилларининг парламент эшитувини ташкил этишга тайёргарлик юзасидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таълим сифати ҳолати, синф хоналарининг жиҳозланиши, шифохона ва поликлиникалар моддий-техник базаси, шифокор кадрларларга эҳтиёжлилик даражаси ва соҳа ходимларидан ушбу йўналишда фикр ва таклифлар олиш мақсадларига қаратилди.

Ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Одилжон Аманов, Шайхонтоҳур туман  Кенгаши раиси Хусниддин Маликов, партиянинг тумандаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари ўрганиш  ишларини олиб бордилар.

Жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги 157-сонли ўрта таълим мактабини ўрганиш давомида кимё, физика, тарих, информатика каби синф хоналарини кўргазмали воситалар билан жиҳозлаш кераклиги маълум бўлди.

Мулоқот давомида ўқитувчилар томонидан мактаб дарсликларини ишлаб чиқишда малакали ўқитувчилар жалб қилиниши, уни кенг жамоатчилик, ота-она, ўқитувчилар муҳокамасига қўйиш таклифи билдирилди. Хусусан, информатика фани 5-синфдан икки ҳафтада бир марта ўтилиши, унинг устига дарслик 12 ёшлик бола билими, дунёқарашига умуман тўғри келмаслиги яъни ундаги мавзулар 5-синф ўқувчиси учун жуда оддий бўлиб, сичқонча, монитор ва бошқа компьютер жиҳозлари ҳақида маълумот берилган. XXI аср замонавий технологияла асри эканлигини ҳисобга олсак, информатика фанини кичикроқ яъни 2 ёки 3 синфданлардан ўқитилса, дарс бола учун зерикарли бўлмайди ва ўз ёшига оид билимларни эгаллаши мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида таклиф берилди.

Шунингдек, мактабда лингвистика, меҳнат хоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида компьютер графикаси дастурчиси, дизайн, ҳунармандчилик, авто уста ва бошқа касбларини жорий этиш ҳақида таклиф берилди.

Ишчи гуруҳи Шайхонтоҳур туманидаги 13-сонли ўрта таълим мактабига ташриф буюрганда, мактаб директори ва айрим ўқитувчилари “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3182-сонли қарор ижроси бўйича маҳаллаларда фуқаролар билан мулоқот қилишга жалб қилингани ва улар ўз иш жойида йўқлиги аниқланди.

13-сонли мактабни ҳам ўрганиш давомида кимё, физика, тарих, информатика каби синф хоналарини кўргазмали воситалар билан жиҳозлаш керак эканлиги маълум бўлди.

Мактабдаги 5 та синф хонасини мебель билан жиҳозлаш кераклиги аниқланди. Мактабда малакали ўқитувчиларга эҳтиёж сезилиши ҳамда ўқитувчилари ойлиги камлиги ўқув жараёнига таъсир кўрсатиши аён бўлди.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги Меҳмонхона хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежига ташриф буюрилганда ўқув муассасаси йўл бўйида жойлашгани шу боис автоҳалокат ҳодисаси содир бўлиши маълум бўлди.

Автоҳалокатни олдини олиш учун йўл белгиси ҳамда светофор ўрнатилиши ҳақида бир неча бор мурожаат қилинган бироқ бунинг ҳеч қандай натижаси бўлмаган.

Коллежда ўқувчилар таълим ва амалиётни уйғун олиб боришда ўқув устахоналарига инвертар анжомлари ва жиҳозлар етишмаётгани маълум бўлди.

Ишчи гуруҳи шаҳар 1-сонли шифохонаси фаолияти билан танишиш давомида шифохонада эндоскоп, узд, рентген аппаратлари мавжуд аммо беморлар сони кўплиги (кунига 50 нафаргача) боис қўшимча ускуналарга эҳтиёж борлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, шифокорлар 5 йилда 2 марта, ҳамширалар 3 йилда 1 марта амалиёт ўташи камлиги ва амалиётни кўпайтириш ҳақида маълум бўлди ҳамда реанимация бўлимида кадрлар танқислиги сезилмоқда. Бу беморларга хизмат кўрсатишда таъсирини кўрсатмоқда.

Шунингдек, шифохонада хўжалик ҳисобидан тушган маблағларни бюджет ҳисобига фойдаланишда қонуний ечим топиш ҳақида таклиф берилди. Чунки пуллик хизматдан тушадиган даромадлар фақатгина хўжалик ҳисоби эҳтиёжлари учун ишлатилади бироқ маблағлардан бюджет ҳисобидаги бўлимларга фойдаланиш учун ҳеч қандай қонуний ечим йўқ.

Шифохонанинг янги биноси “Дизайн тараққиёт” МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари  олиб борилган бироқ янги бинога 2017 йил май ойида кўчиб ўтганига қарамай бино фасад қисми ҳозирги кунда кўчиб тушган.

Шунингдек, доимий касаллик тури билан касалланган беморларни уйида даволаш ва хамшира назоратини йўлга қўйиш таклифи берилди. Сабаби бу беморлар стационар даволаб бўлмайди ва ушбу беморлар йилига камида 3-4 марта даволаниши керак. Бу эса шифохонада беморлар учун ажратилган ётоқ жойи етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Шифокорларнинг ойлик масаласини қайта кўриб чиқиб, мақбуллаштириш масаласи бугунги кунда долзарб эканлиги маълум бўлди.

Шайхонтохур туманидаги 41-оилавий поликлиника холатини ўрганиш юзасидан жойига чиқилди ва бош шифокор Мирхаликова Дилдора Каримовна билан биргаликда сухбат ўтказилди. Поликлиникада 25597 та фуқарога хизмат кўрсатилади, тиббиёт ходимлари 100 фоиз таъминланган лекин қабул хоналари етишмовчилиги ва хозирги кун талабларига жавоб бермаслиги натижасида 1 хонада 3 та шифокор қабул қилишига тўғри келади. Хоналар етишмаганлиги сабабли флюрография ва рентген аппаратлари билан таъминланмаган. Бу ҳолат аҳолини кўрикдан ўтказиш сифатига таъсир этмоқда.

Беморларга сифатли тиббий кўрсатиш учун рентген, биохимик анализатор, замонавий физиотерапевтик аппаратлар билан таъминланиши зарур.

Дори воситалари учун 35 млн.сўм ажратилмоқда бироқ бу маблағ етарли эмаслиги боис қўшимча 10 млн.сўм маблағ ажратилиши ҳақида мурожаат қилинди.

Тор мутахассис шифокор штати ажратилмаганлиги ҳисобига лор, эндокринолог, окулист, генеколог, невропотолог каби шифокорлар ташхис қўйиш учун марказий поликлиникадан келиши аҳоли учун бу ноқулайликлар кўрсатмоқда асосан аҳоли томонидан хирург ва педиатр кераклиги айтиб ўтилди.

Шайхонтохур  тумани 44-сонли оилавий поликлиникасида 6 та маҳалла ҳудуди истиқомат қилувчи 42384 та аҳолига хизмат кўрсатади.

Оилавий поликлиника 1978 йилда иш фаолиятини бошлаган шу боис бинони 2018 йил капитал таъмирга киритилишига муҳтож.

Поликлиникада флюрография ва рентген аппаратлари 1978 йилдан бери фойдаланилмоқда, шу боис уларнинг доим бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Поликлиникада “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича 2016 йил стоматологик креслолар ажратилган бироқ стоматолог штатлари берилмагани ушбу жиҳозлардан фойдаланишда тўсқинлик бўлаётгани аниқланди.

Ўрганиш давомида бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб дори-дармон ва тиббий буюмлар етишмовчилиги маълум бўлди.

Бугунги кундаги шифокорларнинг тақчиллик муаммосини тиббиёт олийгохларини тугаллаган шифокорларни оилавий поликлиникаларда 3 йиллик мажбурий ишлаб бериш тажрибасини жорий қилиш йўли билан ижобий ҳал этиш зарурлиги қайд этилди.

Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган масалалар ва билдирилган таклиф-мулоҳазалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Феруз ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби.

Таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ўрганиш бўйича мулоқотлар олиб борилмоқда was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »