Ҳудудларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ортмоқда

8 Сентябрь, 17:46 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 102 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳудудларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ортмоқда нет

Барчамизга яхши маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида “Ёшларга оид давлат сиёсати” самарадорлигини янада ошириш, уюшмаган ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлашда жойларда учраётган муаммолар ва уларнинг сабабларини ўрганиш, бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга таклиф киритиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдан ажралиб қолишининг олдини олиш чора-тадбирлари белгиланди.

Шу асосда партиямиз томонидан ҳар бир туман ва шаҳарларда маҳаллалар кесимида турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган, диний оқимларга кириб кетган, шунингдек ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар доирасини аниқлаш, улар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказиш борасида ҳудудлардаги ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, ички ишлар органлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиши режалаштирилди.

Ишчи гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси вакиллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши, Самарқанд вилоят ҳокимлиги Бандлик бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими ходимлари, партия Марказий Кенгаши “Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими” мудири Р.Ўрманова, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия маҳаллий Кенгаш раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари яқинда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг кенг қатламларига тааллуқли бўлган долзарб масалалар, аввало, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни катта мақсадлар сари сафарбар этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилётган ишларни чуқур таҳлил қилиб, барчамизнинг олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб берди. Албатта, “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди” деган ибратли сўзларни унутмаган ҳолда, мукаммал тарбияга эришиш учун бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймасдан, уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришни кенг йўлга қўйиш бугунги кун талаби эканлиги вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бобобекова томонидан таъкидлаб ўтилди.

Партия Марказий Кенгаши “Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими” мудири Р.Ўрманова – Бир сўз билан айтганда бугунги шиддатли ривожланган даврда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш долзарб масала, биз, барча ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш учун аввало, уларнинг муаммолари билан қизиқишимиз, бу муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатишимиз, бунинг учун партиянинг “Ёшлар қаноти”га ташаббускор, изланувчан ёшларни, ҳақиқий лидерларни жалб қилишимиз зарур, бу ёшлар “уюшмаган ёшлар” орасидан майли ҳаммасини эмас, маълум бир қисмини эргаштира олса, уларни мақсад сари йўналтира олсагина биз кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Очиқ мулоқот ва жонли мунозараларга бой тарзда ўтган йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган айрим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида барча мутасадди ташкилотлар билан “Адолат” СДП ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали уюшмаган ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўйлантираётган масала ва тўсиқларни аниқлаш, муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимини топишда назарий ва амалий ёрдам бериш, ёшларнинг эртанги кунга ишончини уйғотиш, уларнинг қизиқишларини, иқтидорларини қуллаб-қувватлашга доир истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Ҳудудларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ортмоқда was last modified: Сентябрь 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »