Ташаббус кўрсатиш партия хайрихоҳларини кўпайтиришга хизмат қилади

28 Сентябрь, 15:56 • Адолат шарҳи, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Ташаббус кўрсатиш партия хайрихоҳларини кўпайтиришга хизмат қилади нет

Маълумки, Бухоро вилоятининг “Хайробод” қишлоғида жойлашган “Чашмаи Аюб” мақбараси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев томонидан ўрганилган эди. Депутатнинг тегишли ташкилотларга чиқарган депутатлик сўрови асосида эса бу жойда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Партия вилоят Кенгаши билан айни ушбу масканда бўлганимизда, очиғи, бизнинг ташрифимиз барча қишлоқ фуқароларини янада қизиқтирди. Бундан асосий мақсад эса партиядошларимиз сафини янада кенгайтириш баробарида ушбу ҳудудни туризм марказига айлантириб, барча ҳудуд меҳмонлари учун шароит яратишдир. Тўғри, дастлаб қишлоқ фуқароларининг фикр ва мулоҳазалари билан қизиқдик. Барчаси ўзининг қатор таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этди. Хусусан, мақбаранинг Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси томонидан ўрганилганлиги, обод этилаётганлиги билан боғлиқ оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган барча материаллар қишлоқ аҳолиси учун катта ғурур эканлиги таъкидланди.

Ушбу ҳудуд билан бўлган мулоқотимиз давомида биз ҳам ўзимизнинг қатор таклифларимизни бердик. Жумладан, барча аҳоли бирлашиб, ҳудуд меҳмонлари учун ўзига хос шароит яратиб беришимиз зарурлигини таъкидлаб ўтдик. Бу ерда меҳмонларни қизиқтириш мақсадида уй-рўзғор касб-ҳунарларини ривожлантириш, уй-музейларини ташкил этиш, туризм марказига айлантириш сингари билдирилган таклифларимиз барча фуқароларга қизиқиш уйғотди. Уларни яна ҳам ташаббус билан ишлашларига куч берди.

Ҳар бир амалга оширган ҳаракатимиз албатта, бесамар кетмас. Шундай экан, доим олдинга интилиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда фаолият олиб боришимиз шарт. Айни шу мақбара олдида келажакда яратишимиз зарур бўлган шароит ва янгиликлар барча учун манзур бўлса, хайрихоҳларимиз сафи ҳам кенгайиб боради. Зеро, мақсад ва ҳаракат бўлса, бас.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши раиси в.б.

Ташаббус кўрсатиш партия хайрихоҳларини кўпайтиришга хизмат қилади was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »