Таъзимдамиз, сизга устозлар! (+Радио)

29 Сентябрь, 19:01 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 65 марта кўрилди • Комментариев к записи Таъзимдамиз, сизга устозлар! (+Радио) нет

Мазкур тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” ва «Ёшлар» радио каналлари орқали ёритилди.

Устоз! Бу сўз қанчалар жарангдор бўлмасин, унинг замирида шунчалик залворли меҳнат, тоғдек матонат, чексиз муҳаббат ва фидойилик мужассам. Ана шундай улкан масъулият билан бор куч-ғайратини баркамол авлоднинг таълим-тарбиясига бағишлаган замондошларимиз борки, улар илм сирлари билан ҳаёт йўлларимизни ёритгувчи нурдир.

Хусусан, бугунги кунда Қибрай туманида мавжуд 48 та умумтаълим мактабларида 1345 нафар зиё улашувчи ўқитувчи-мураббийлар фаолият юритишмоқда. Ушбу умумтаълим мактабларида ҳам кўплаб таълим вакиллари ёш авлодга жонкуярлик билан таълим-тарбия бериб келишмоқда. Юртимизда ҳар йили “1 октябр устоз ва мураббийлар куни”ни тантанали нишонлаш анъанага айланган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қибрай тумани Кенгаши томонидан тумандаги 28-умумтаълим мактабида “Таъзимдамиз, сизга устозлар!” мавзусида ташкил этилган байрам тадбири ҳам мазкур санага бағишланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Қибрай тумани Кенгаши депутатлари, 28-умумтаълим мактабининг фидойи ўқитувчилари, фахрий педагоглар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Людмила Кошелапова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

  • Республикамизда ҳукуматимиз томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътиборнинг кенглигини ҳеч бир давлатдан топиб бўлмайди. Боиси, ёшларимизни ўқиб, ўрганиши, таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Қабул қилинган қарор ва фармойишларда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг барча бўғинларида ўқитишнинг сифатини ошириш юзасидан белгинланган мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг баробарида ўқитувчи кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, меҳнатларини эъзозлаб, қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда. Бугунги ўтказилган тадбирда байрам билан  табриклаб, ўқитувчиларимиз билан юзма-юз мулоқотда бўлиб турганимдан бениҳоя хурсандман.

Дарҳақиқат, ёш авлодни таълим-тарбияси машақатли ва шарафли юмушдир. Устоз отангдек улуғ, деган асрий ҳикмат, ўзбекона лутф замирида ҳам ана шу ҳаётий ҳақиқат мужассам. Шу боис, истиқлол йилларида мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийлар  меҳнатини эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласи давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди. Тадбирда ана шундай эзгу амалларга, таълим тизимида олиб борилётган ислоҳотлар, кадрлар тайёрлаш масаласи, ўқитувчи-педагогларга яратилаётган шарт-шароитларнинг мазмун-моҳиятига кенг эътибор қаратилди.

Гулбаҳор Куршанова, 28-умумтаълим мактаби директор ўринбосари:

  • Касб байрамимиз муносабати билан “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши томонидан ўтказилган байрам тадбири мактабимизнинг ўқитувчи-мураббийларида катта таассурот қолдирди. Айниқса, туман Кенгаши раиси Азамат Акромовнинг табрик сўзи барча касбдошларимдаги байрамона кайфиятни янада жўштириб юборди. Албатта, партиянинг бундай эътибори қалбимизда касбимизга бўлган ғурур ва  ифтихорни янаша ошириб юборди. Бунинг учун уларга рахмат деймиз.

Тадбирда ўқувчи ёшларнинг устозларни мадҳ этувчи бадиий чиқишлари ўқитувчиларга кўтаринкилик бахш этди. Байрам тадбири якунида ўқитувчи-мураббийларга Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қибрай тумани Кенгашининг эсдалик совғалари топширилиши ҳам буюк касб эгаларига бўлган ҳурмат ва эхтиромнинг бир намунасидир.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Таъзимдамиз, сизга устозлар! (+Радио) was last modified: Октябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »