Тинчлик қадри…

13 Сентябрь, 11:33 • Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 61 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик қадри… нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Хончарбоғ маҳалла фуқаролари йиғини қошида ташкил этилган БПТда партия фаоллари, уюшмаган ёшлар, “Зиё нур” фермер хўжалиги аъзолари иштирокида партиянинг “Буюк ва муқаддассан ҳур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида “Тинчлик ва фаровонлик қадри” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда истиқлолимиз шарофати туфайли мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маърузалар тингланиб, ёшларда ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик, масъулиятлилик ҳиссини камол топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Дунёда икки неъмат борки, унинг қадри инсон учун бебаҳодир, бу ҳам бўлса энг кераклиси сиҳат-саломатлик бўлса, кейинги ўринда тинчлик ва хотиржамликдир.

Айни пайтда, мустақиллигимизнинг 26 йиллигига назар ташласак республикамизда беқиёс ўзгаришлар бўлмоқда. Кўплаб соҳаларда эришилаётган ютуқлар, забт этилаётган юксак марралар озод ва обод юртимизнинг шарафига шараф қўшмоқда. Меҳнаткаш, бунёдкор халқимиз ўз тараққиёт йўлидан дадил қадамлар ташлаб, олдига қўйган орзу-мақсадларига етмоқда. Бу албатта, юртимизнинг тинчлигидан, осойишталигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам бу улуғ неъматни асраб авайлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Хонбуви Хайитова, туман Кенгаши раиси:

Тинчлик – бебеҳо неъмат. Бугун жаҳоннинг турли нуқталарида уруш-у-низолар, қонли туқнашувлар рўй бераётган, инсонлар тинчликни, осойишта тонгни орзу қилиб яшаётган бир вақтда, Аллоҳ бизга берган улуғ неъмат, юртимиз тинчлиги, мустақиллигини кўз қорачиғидек асрашимиз, уни янада мустаҳкамлаш учун ўз ҳиссамизни қушмоғимиз лозим. Зеро муҳтарам Биринчи Президентимиз, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов айтиб ўтганларидек “Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди”.

Дарҳақиқат, тинчлик ва осойишталик бош мезонимиз. Биз ўзбеклар ўз бахтимизни беғубор тонгларимизда, нуроний отахон-у – онажонларимизнинг нур ёғилиб, кулиб турган юзлари, дуога кўтарган қўлларида, ота-онамизнинг насиҳатларида, яқинларимизнинг беғубор чеҳраларида, болаларимизнинг шодон кулгусида кўрамиз. Буларни барчасини бизга улуғ неъмат тинчлик, мустақиллик инъом этган. Шунинг учун ҳам, осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб, тинчлик-осойишталикни асраш ва уни мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканлигини унутмайлик.

Гулмира БОБОЕВА,

партия фаоли.

Тинчлик қадри… was last modified: Сентябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »