Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтириш сари

28 Сентябрь, 17:03 • Давра суҳбати, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтириш сари нет

Термизда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини партия фаоллари ва талабалар ўртасида кенг муҳокама этилди.

Партия Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари, мутахассислар, талаба-ёшлар қатнашди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари, Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи бутун халқимиз, айниқса, Оролбўйида истиқомат қилаётган юртдошларимизни тўлқинлантириб, барчамизга ғурур-ифтихор бағишлаганини таъкидлади. 170 дан ортиқ масала муҳокама этилган нуфузли халқаро анжуманда Президентимиз жаҳон ҳамжамияти эътиборини Ўзбекистондаги демократик жараёнлар, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, тинчликни асраш, минтақавий ҳамкорлик, экология соҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қаратди. Унда юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллашгани, халқаро алоқалар учун кенг эркинлик яратилгани алоҳида таъкидланди.

Суннат Ҳамидов, Термиз давлат университети Иқтисод факултети талабаси:

Президентимизнинг юксак минбардан туриб сўзлаган нутқи том маънода тарихий воқеа бўлди. Айниқса, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциянинг ишлаб чиқилиши тўғрисидаги ташаббуси ва таклифлари мен ва мен каби дунё ёшларнинг юрак-юрагидаги гап бўлди, десам янглишмайман. Буларнинг таг заминида дунё ёшларини қўллаб-қувватлаш ва фаровон яшашлари учун кенг имкониятлар даражасини ошириш масаласи туради. Мен Президентимиз маърузасидан руҳланган ҳолда барча юртдошларимни бирдамликка чақираман. Ҳаммамиз жонажон Ватанимиз равнақи йўлида бир ёқадан бош чиқариб бирлашсак, олдимизга қўйган ҳар қандай юксак маррага албатта, етишишимиз муқаррар.

Ёшлар даврасида кечган қизғин суҳбат якунида кўплаб савол-жавоблар бўлиб ўтди.   Берилган саволларга депутатлар ва мутахассислар томонидан тўлақонли жавоб беришди. Ёшлар бир овоздан бирлашиб, давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятларга бор куч-ғайрат, билим ва истеъдодлари билан жавоб қайтаришга келишиб олишди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтириш сари was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »