Тоғолди ҳудудларда сиёсий-ўқув машғулотлари

5 Сентябрь, 16:58 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Тоғолди ҳудудларда сиёсий-ўқув машғулотлари нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳам мамлакатимизни демократик янгилаш ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий модернизация қилиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш жараёнларининг фаол иштирокчисидир. Партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!» лойиҳаси доирасида мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ҳаётида бўлаётган туб ўзгаришлар, жаҳонда юз бераётган воқеалар, жаҳон иқтисодиётидаги янгиликларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди.

Ушбу лойиҳадан келиб чиқиб партия вакиллари жойларда аҳолининг турли қатламлари иштирокида сиёсий ўқув машғулотлари олиб боришмоқда. Ана шундай машғулотлардан бири Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг “Бойбулоқ” МФЙ ва Олтинсой туманидаги “Дуғоба” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди.

Сиёсий ўқув машғулотини Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, партиянинг ҳудудий ташкилотлар раислари ҳамда фаоллар олиб бориб, аввал барчани Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик тўйи билан қутладилар. Сўзга чиққанлар қатнашувчиларга 1991 йил 31 август халқимиз ҳаётида муҳим бурилиш ясаб, мустақил ватанимиз тарихида энг улуғ, энг азиз ва мўьтабар кун сифатида мангуга муҳрланиб қолганлиги, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, умухалқ байрами деб белгиланиб, Ўзбекистон дунё харитасидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллагани тўғрисида сўзладилар.

Шундан сўнг мамлакатимизда рўй бераётган кескин ўзгаришлар, Президентимиз бошчилигида республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбарининг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида жойларда кенг жамоатчилик билан ўтказилаётган учрашувлар ва фуқаролар мурожаатларига бўлган эътибор хусусида ва дунё сиёсий майдонида бўлаётган воқеа-ҳодисалар баёни тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтишди.

Акром Болтаев, “Адолат” СДП Шеробод туман Кенгаши раиси :

Бўлиб ўтган ўқув машғулотларидан асосий мақсад, мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларни, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳиятини, инсон манфаатлари учун ишлаб чиқилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалдаги ижросини аҳолига кенг қамровда тушунтириш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу билан бир қаторда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги кенг кўламли ишларни аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан иборатдир.

Сиёсий ўқув машғулотларида жамиятимиздаги туб ўзгаришлар, Президентимизнинг таълим тизимини ислоҳ қилиниши, 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида соҳа вакиллари билан учрашувида билдирган фикрлари хусусида фуқароларга атрофлича тушунча берилди.

Бундан ташқари сиёсий-ўқув машғулоти айни кунларда қабул қилинаётган Президент фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини халққа етказиш, шунинг баробарида халқнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий саводхонлигини ошириш каби устувор вазифаларни ўз ичига қамраб олди.

Маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан бўлиб ўтган мулоқотларда уларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсадлардан яна бири, аҳолини сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш баробарида партия хайрихохларини кўпайтириш, Ўзбекистон «Адолат» СДП сафини ёшлар билан тўлдиришдан иборат бўлди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Тоғолди ҳудудларда сиёсий-ўқув машғулотлари was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »