Тошкентда тайёрланган палов Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

8 Сентябрь, 18:12 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Тошкентда тайёрланган палов Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди нет

Пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчасида давом этаётган «O‘zbegim» миллий қадриятлар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар томонидан 7 360 килограммлик палов тайёрланди.

Палов тайёрланиш жараёнини Guinness World Records вакиллари бевосита кузатиб борди.

– Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилиш учун таомга тўрт тонна масаллиқ сарфланиши керак эди, – дейди Guinness World Records вакили Ричард Стенинг. – Бугун ушбу талаб ошиғи билан бажарилди. Паловни тайёрлаш жараёнида Гиннеснинг рекордлари китоби талабларига тўлиқ риоя қилинди. Демак, палов тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди. Бу, албатта, Гиннеснинг рекордлар китобига қайд этилади.

Фестиваль жараёнлари: суратлар билан ушбу ҳаволада танишинг.
УзА.
Тошкентда тайёрланган палов Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди was last modified: Сентябрь 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »