Тошлоқликлар вилоят партия Кенгаши раисининг сайёр қабулида

28 Сентябрь, 17:45 • Партия лойиҳаси, сайёр қабул, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Тошлоқликлар вилоят партия Кенгаши раисининг сайёр қабулида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Марифжон Холдаров куни кеча навбатдаги сайёр қабулни Тошлоқ туманида ўтказди. Шу куни “Заркент”, “Садда”, “Конизар” маҳалларида ўтказилган учрашувларда йигирмага яқин фуқаролар турли масалаларда мансабдор шахс қабулида бўлдилар.

Ражабова Хуршида, сайёр қабул иштирокчиси:

Мен Тошлоқ туманинг “Катта кўча” маҳалласида яшайман. Ёш оила сифатида 3 нафар фарзандимизнинг моддий таъминотида қийналиб қолдик. Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши сайёр қабулида иштирок этиб, ёш оила фарзандларига давлат томонидан ажратиладиган моддий таъминотлар хусусида Марифжон Холдаровдан керакли ҳуқуқий маълумотлар олдим ва бу бўйича зарур расмий ҳужжатларни тайёрламоқдаман. Партия вакиллари билан мана шундай очиқ юзма-юз учрашувлар бўлаётгани бизга жудаям маъқул келмоқда. Келгуси сайловларда биз, албатта, бугунгидай маҳаллага келиб, муаммоларимизни ўрганган, таклифларимизга қулоқ тутган партия депутатларига ишонишимиз аниқ.

Сайёр қабулда  фуқаролар турли масалалар бўйича ўз мурожаатларини билдирдилар. Жумладан, “Тошлоқ” шаҳарчаси, “Тинчлик”  кўчаси, 8-уйда яшовчи фуқаро — Маматова Раънохон арзон уй-жой олиш, “Юқори Тошлоқ” ҳамда “Заркент” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар Исақова Наргиза ва Хошимова Хамидахонлар ўз (ўрта-махсус маълумотга эга молия мутахассиси) мутахассислигига мос иш топиш, “Садда” маҳалласи “Баланд кўприк” кўчасида яшовчи фуқаро — Хайитова Раънохон маҳаллага суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши, яна шу маҳаллада яшовчи Мирзаева Гулзода уй-жой ширкатларида таъмирлаш ишларининг ташкил этилиши, “Конизар” маҳалласида яшовчи  фуқаро — Қодиржон Пўлатовлар қурилиш ишлари учун кредит олиш масалаларида қилган мурожаатларига партия ҳамда унинг маҳаллий депутатлари керакли ҳуқуқий маслаҳатлар берган бўлсалар, ўнга яқин фуқароларга моддий ёрдам, пенсия таъминоти, кредитлар ажратилиши масалаларида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Фарғона вилоятининг бошқа туман ва шаҳарларида партия вакилларининг сайёр қабуллари режали тарзда давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Тошлоқликлар вилоят партия Кенгаши раисининг сайёр қабулида was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »