Ҳуқуқий маданият – қонубузилиш холатларининг олдини олади

11 Сентябрь, 20:21 • Андижон вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқий маданият – қонубузилиш холатларининг олдини олади нет

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бу йўлда жамоатчилик назоратини кучайтириш Ўзбекистон ”Адолат” СДПнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири. Бу борада ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Партиянинг “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари-олий қадрият” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўз туман Кенгаши томонидан ўтказилаётган ҳуқуқий мавзудаги давра суҳбатлари ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Тумандаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда маҳаллаларга кириб борган партиядошларимиз қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида атрофлича тушунча бермоқда. Жиноятчиликларга қарши курашиш, айниқса, вояга етмаган ёшлар ўртасида қонунбузилиш холатларини олдини олишда жамоатчиликнинг ролини кучайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги Маориф маҳалласида ўтказилган ана шундай тадбирда туман ИИБ бошлиғи Баҳодиржон Аҳмедов, шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари Ёқубжон Абдукаримовлар ҳуқуқий маданият, жиноятчиликларни олдини олишда жамоатчиликнинг тутган роли хусусида гапирдилар. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг аҳамияти таъкидланди.

-Маҳаллаларда биргина давра суҳбатлари билан чекланмай, ҳуқуқий мавзуда сўровлар, ёшлар ўртасида турли танловлар ўтказилаётгани ўз самарасини бермоқда,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўз туман кенгаши раиси Ўткирбек Зокиров,- Энг фаол иштирокчилар партиямиз томонидан рағбат сифатида китоблар билан тақдирланмоқда. Бу айни вақтда уларда китобхонлик маданиятини ҳам оширади.

Маориф маҳалласида ўтган тадбир фуқароларни қийнаётган айрим муаммолар ечимига ҳам йўл очди. Шу куни ҳудуддаги айрим кўчаларда ичимлик суви тармоғи ва  ички йўлларни таъмирлаш борасида берилган таклифлар асосида тегишли ташкилотларга чиқилди ва уларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Ҳуқуқий маданият – қонубузилиш холатларининг олдини олади was last modified: Сентябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »