Улуғвор ислоҳотларни амалга ошириш – давр талаби

7 Сентябрь, 09:31 • Пленум, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Улуғвор ислоҳотларни амалга ошириш – давр талаби нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Cурхондарё вилояти Шўрчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари XVI Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида вилоят ва туман партия кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва электорат вакиллари иштирок этди.

Анжуманда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 12 июлда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқиб, партия тизимини янада такомиллаштириш, депутат ва БПТлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ташкилотларга депутатлик сўровларини мунтазам чиқариб бориш, партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиш, кадрлар салоҳиятини янада ошириш каби масалалар муҳокама этилди.

Пленум ишида партиянинг Шўрчи туман Кенгаши раиси Мардон Юлдашев, Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов, “Яшил табиат” хусусий биолаборатория қошидаги бошланғич ташкилот раиси Ойтош Норбоева ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузасидаги танқидий фикрларидан келиб чиқиб, туман партия кенгаши ва депутатлик гуруҳи фаолиятини бугунги кун талаблари асосида кучайтириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида туман партия кенгаши олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Мардон Юлдошев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шўрчи туман Кенгаши раиси:

Партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш, айниқса, долзарб масалаларни ўз вақтида ҳал этишда ташаббускор бўлиш бугунги замон талабидир. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев маърузаларидан келиб чиқиб, иккинчи ярим йиллик учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, унга кўра жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам беришни тизимли йўлга қўйиш мақсадида партия фаоллари ва депутатлар ҳамкорликда тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш ишларини тизимли йўлга қўйишни белгилаб олинди.

Бундан ташқари туманда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш, уюшмаган ёшлар билан мулоқотларни янада жонлантириш ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида сиёсий-ўқувлар ўтказишни кучайтириш вазифалари белгиланди.

Шунингдек, туманда қонун ва адолат устуворлигини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, айниқса биринчи ёрдамни самарали таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар билан янада яқин алоқа ўрнатиб, “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди. Хусусан, жойларда аҳолини дори-дармон билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ечими юзасидан халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши доимий комиссия ва сессияларига масала киритиш, таълим тизимида ўқитиш тизимининг таълим стандартларига мослиги ҳолатини ўрганиш ва мавжуд ҳолат бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш доимий комиссия ва сессияларига масала киритишни вазифа қилиб олинди.

Пленум якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улуғвор ислоҳотларни амалга ошириш – давр талаби was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »