Ўрганишлар самара бериши лозим

27 Сентябрь, 11:25 • Ишчи гуруҳ, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 106 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўрганишлар самара бериши лозим нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши жорий йилнинг 8, 9 ва 10 сентябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова билан биргаликда туманда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

Ўрганиш мобайнида депутат 10 дан ортиқ шифокор ва ҳамширалар билан суҳбатлашди. Мулоқот давомида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бугунги кундаги холати, сифати, моддий техник базасининг етарлилиги, тиббиёт ходимларининг малакаси ҳамда фуқароларга, беморлар билан кечадиган муомала маданиятига эътибор қаратилди.

Хусусан, Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасининг барча бўлимлари белгиланган саволнома асосида ўрганилганда, туғруқ мажмуасининг болалар жонлаштириш бўлимини моддий техник базасини янгилаш дори-дармон воситаларини қайта молиялаштириш лозимлиги маълум бўлди. Тумандаги 26-сонли қишлоқ врачлик пунктини ҳам замонавий асбоб-ускуна жиҳозлар, лор, окулист, невропотолог каби шифокор кадрлар билан таъминлаш ўринлидир. Депутат Людмила Кошелапова ҳамда туман Кенгаши раиси Азамат Акрамовлар “Гулистон” қишлоқ врачлик пункти шифокорлари билан бўлган суҳбатда, ҳозирги кунда патронаж ҳамширалари сони ошганлиги сабабли 6 дона патронаж сумкалар, ЭКГ аппарати, танометр кераклигини таъкидлашди.

Шунингдек, “Қипчоқ” қишлоқ врачлик пункти, 28-оилавий поликлиникасида УЗИ, рентген, стомотолог хоналарида аппарат ва ускуналар етишмаслигидан беморларга ноқулайликлар туғдираётганини айтиб ўтишди. Ўрганиш якунида ишчи гуруҳ томонидан тегишли ташкилотларга туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш мақсадида перинатал ва неонатал скрининг ўтказиш, тез тиббий ёрдамнинг дамас машинасини замонавий “AMBULANCE”га алмаштириш таклифлари берилди.

Албатта, депутатларимиз томонидан бундай таҳлилий ўрганишлар жойларда ўзининг ижобий самарасини бермай қолмайди. Зеро, бунинг замирида халқимизнинг манфаати, инсонлар саломатлиги турибди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Ўрганишлар самара бериши лозим was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »