Ургутликлар аҳоли хонадонида

29 Сентябрь, 09:47 • Партия лойиҳаси, сайёр қабул, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Ургутликлар аҳоли хонадонида нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Ургут туман Кенгаши ташаббуси билан “Инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари иштирок этди.

Бир томони пурвиқор тоғларга туташ Ургут заминида ҳаёт бошқача, туманда яшовчи барча аҳоли бир-бирига ҳудди қон-қариндошдек яқин, аҳил-иноқ. Бағрикенг, фидоий, бир-бирини қўллаб-қувватлайди, меҳр-мурувватни дариғ тутмайди, гуёки барчаси бир илдиздан тарқалган каби.

Бошқача айтганда, бу бағрикенг диёрда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда қолмайди. Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгаши фаоллари ҳамда депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги Ғиштмачит МФЙда “Инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳам халқимизнинг ушбу инсонпарварлик фазилати яна бир бор намоён бўлди.

Мулоқот чоғида туман Кенгаши депутатлари аҳолининг ўйлантираётган масалаларига ўрганиш, уни ўз вақтида бартараф этиш йўлларини излаш, одамларнинг қувончу ҳасратларига шерик бўлиш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қийнаётган муамоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 50 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюришдилар.

Хусусан, Ғиштмачит маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлари Бердиев Шохназар, Расулов Ражаббойлар томонидан ногиронлик аравачасига эҳтиёжи мавжудлиги ҳақида мурожаатлари, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилиб ногиронлик аравчаси тақдим этилди.

Бундан ташқари маҳаллада истиқомат қилувчи Холмуродова Наргиза кам таъминланганлигини айтиб битта соғин сигир бўлса, рўзғори учун анча оро киришини айтиб ўтди, бу масала ҳам ижобий ҳал этилиб Н.Холмуродова оиласини соғин сигир билан таъминлаш режалаштирилди, шундан сўнг партия фаоллари кам таъминланган оила Эсанова Гулсара хонадонига ташриф буюриб озиқ-овқат маҳсулотларини хонадон эгаларига етказишди.

Айтиш мумкинки, аҳолининг ўз ҳаётиларидан мамнун ва розилиги, эртанги кунга умиди ва ишончи, оилалар фаровонлиги, ёш авлоднинг соғлом ва бахтиёр ҳолда вояга етаётгани шу заминда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ҳар бир эзгу ишнинг инсон манфаатларига хизмат қилаётганидан дарак беради. Зеро, фуқароларнинг бугунидан, давлатимиздан рози бўлиб яшаши бугунимиз, эртамизнинг янада ёрқин ва фаровон бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Обид РАХМАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Ургут туман кенгаши мутахассиси.

Ургутликлар аҳоли хонадонида was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »