Уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши

12 Сентябрь, 13:10 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 361 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фуқарорлик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида ҳудуддаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати «Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш» бўлими мудири, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши раислари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти кенгашлари раислари, вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлари иштирок этишди.

Тадбирда партия Марказий аппарти бўлими мудири Р.Урманова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан ҳудудлардаги ҳар бир туман (шаҳар)ларда туман ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ички ишлар органлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш кераклиги ва ҳудуддаги тузилган ишчи гуруҳлари томонидан чет элдаги ҳамда диний оқимларга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар доирасини аниқлаш ва уларнинг базасини яратиш, уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилганлиги ва бу борада барча ҳамкор ташкилотлар фаол иштирок этиш кераклиги тўғрисида гапириб ўтилди. Албатта бу ишларни амалга оширишдан асосий мақсад келажагимиз бўлган ёшларга бефарқ бўлмаслигимиз, уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари, турли хил диний оқимларга кириб кетишини олдини олиш, ноқонуний чет элга ишлаш учун чиқиб кетишларни олдини олиш, ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиш кераклиги тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Шунингдек тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимлиги вакили Б.Қўшбоқов ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда жойларда ишчи гуруҳлар тузилиб, уюшмаган ёшлар қатламини аниқлаб, улар билан доимий иш олиб борилишини йўлга қўйиш кераклиги тўғрисида гапириб ўтди ва бу борада тегишли ташкилотларга керакли кўрсатмалар берилди.

О.Шукуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси в.в.б:

Жиззах вилоятидаги туман ва шаҳар кенгашларига белгиланган муддатларда ҳамкор ташкилотлар билан ишчи гуруҳлар тузиб, уюшмаган ёшларни ўрганиш ва уларнинг рўйхатларини шакллантириб, вилоят Кенгашига тақдим этиш зарур.

Тадбир сўнгида ҳамкор ташкилотлар билан уюшмаган ёшлар билан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳ аъзолари шакллантирилиб, қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шахноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси.

Уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши was last modified: Сентябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »