Уюшмаган ёшлар билан веломарафон…

11 Сентябрь, 19:26 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар билан веломарафон… нет

Бугун истиқлол туфайли йилдан йилга обод бўлиб, тараққий топган мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишлари, спорт билан шуғулланишлари, ўз иқтидор ва қобилиятларини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Албатта, биз келажак авлод камолотига қанчалик эътиборли бўлсак, уларнинг саломатлигини мустаҳкамласак, бу билан соғлом жамият, порлоқ келажакни яратишга ҳам эришамиз.

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳридаги уюшмаган ёшлар ўртасида веламарафон пойгаси ўтказилди. Мазкур тадбирда Самарқанд шаҳридаги 52 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Элёр Улуғмуродов Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси:

Келажак ёшлар қўлида. Келажаги буюк давлат қуриш ниятида эканми, ёшларни ҳар томонлама комил, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари бизни бу қутлуғ маррага тобора яқинлаштиради. Шундай экан биз сиёсий куч вакиллари ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда фаол бўлишимиз, келажак эгаларини ҳар томонлама соғлом қилиб тарбиялаш учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Акбаров Жавоҳир веламарафон ғолиби, 1-даражали диплом совриндори:

Спорт билан доимий равишда шуғулланган инсон ҳеч қачон касал бўлмайди. Ўзини тетик ҳис қилади. Спорт билан шуғулланган инсон турли ёмон иллатлардан ҳоли бўлади. Партиямиз томонидан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшлар учун жуда муҳим деб ўйлайман, чунки бундай тадбирлар орқали улар кўплаб соғлом фикрли, соғлом турмуш тарафдори бўлган дўстлар, танишлар орттиришга эришади. Бу эса нафақат ўзига, балки ён атрофдигиларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шундай экан келинг дўстлар соғлиғимизга бефақ бўлмайлик “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Лола САЙИДОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят матбуот котиби.

Уюшмаган ёшлар билан веломарафон… was last modified: Сентябрь 11th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »