Уюшмаган ёшлар орасида китобхонликка юксак эътибор

29 Сентябрь, 13:02 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар орасида китобхонликка юксак эътибор нет

Адабиёт, сўз санъати азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақиқат ва адаолат жарчиси бўлиб келади. Хусусан, мустақиллик йилларида юртимизда маънавиятимизнинг ғоят муҳим қисми бўлган китобхонликни ривожлантириш, уни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга жуда катта эътибор қаратилган. Давлатимиз раҳбари томонидан китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида қатор қарор ва фармонларнинг қабул қилинганлиги ҳам уни янада ривожлантириш, жойларда, маҳаллаларда ёшлар орасида бунга катта эътибор беришга хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Пешкў туман Кенгаши ташаббускорлигида “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида уюшмаган ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида “Китобхонликка юксак эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, маҳалланинг уюшмаган ёшлари, партия хайрихоҳлари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада юксалтириш, уларда юртга садоқат, миллий ва умуминсоний ғояларга эҳтиром туйғуларини кучайтириш ва интеллектуал салоҳиятли баркамол авлодни камолга етказишда китоб беқиёс восита бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Айтиш ўринлики, бугунги кунда мамлакатимизда юздан зиёд нашриётлар, илм-фан муассасалари ҳузурида элликка яқин ноширлик бўлимлари фаолият юритмоқда. Мустақилликка қадар юртимизда атиги 9 та нашриёт бўлганини эътиборга олсак, истиқлол йилларида бу соҳа қанчалик жадал тараққий этаётгани, аҳолининг китобга бўлган эътибори йилдан йилга ошиб бораётганини англаш қийин эмас. Тадбирда китобхонликка эътибор бериш инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда хизмат қилиб келиши тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Азиз Файзиев, партиянинг Пешкў туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси:

  • Ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш, уларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида ташкил этилган бугунги тадбиримиздан асосий мақсад нафақат мактаб ва коллеж ўқувчиларини, балки маҳалладаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамдир. Бу хайрли мақсадни амалга оширишда албатта барча партия ходимлари ўз фаолиятини самарали ташкил этиб келмоқда. Китобга эътибор – маънавиятга эътибор экан, кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида уни тарғиб этиш асосий вазифамиздир.

Партиямизнинг туман “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан маҳаллада ушбу соҳага катта эътибор бериш борасида қатор таклифлар берилди. Хусусан, ҳудудда кичкина бўлса-да кутубхона ташкил этиш, ёш ҳаваскор ижодкорларни жалб этган ҳолда уюшмаган ёшларга ижод қирраларидан сабоқ бериш, китоб ярмаркаларини ўтказиш, китоб дўконларини очиш, “Китобхон ўқувчи”, “Китобхон оила”, “Мен бўлажак шоирман” каби интеллектул ўйинларни ташкил этиш кабилар давра суҳбати қатнашчилари – уюшмаган ёшлар, уларнинг ота-оналари, умуман, кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалб этган ҳолда уларга катта қизиқиш уйғотди.

Давра суҳбатида туман ёшлари ижодидан намуналар келтирилиб, мушоиралар ўтказилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Уюшмаган ёшлар орасида китобхонликка юксак эътибор was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »