Уюшмаган ёшларни бирлаштириш йўлида

15 Сентябрь, 13:02 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Навоий вилояти, Янгиликлар • 67 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшларни бирлаштириш йўлида нет

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. У Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва кўплаб қонунларда ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Эътиборлиси, мазкур қонуннинг муҳокамаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари, сиёсий партияларнинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ва барча ёшлар иштирок этиб, ўз таклиф-мулоҳазалари билан қатнашган эдилар. Муҳокамалар жонли ва очиқлик руҳида ташкил этилиб, аксарият таклифлар ёшларнинг ҳохиш-истакларидан келиб чиқиб инобатга олинган эди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида партия Марказий Кенгаши “Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш” бўлими мудири Р.Ўрманова, вилоят ҳокимлиги вакиллари, Ўзбекистон «Ёшлар иттифоқи» Навоий вилоят Кенгаши, Навоий вилоят ҳокимлиги Бандлик Бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия маҳаллий Кенгаш раислари, партиянинг ёш хайрихоҳлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад — ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш, “оммавий маданият”дан ёшларни асраш ва уларни сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжуманда «Минг афсуски, зарарли диний оқимга кирган болани «Бу – қўшнининг боласи, бошқа қишлоқ ёки туманнинг боласи», деб лоқайд бўлаётганлар ҳам орамизда йўқ эмас. Кимдир четга чиқиб, экстремистларга қўшилиб юрган бўлса, баъзи раҳбарлар, у Фарғонадан эмас, Андижондан, Қашқадарёдан эмас, Самарқанддан, деб бепарво бўлмоқда. Лекин у Ўзбекистон фарзанди, Ўзбекистон фуқароси-ку!» — деган сўзлари давра суҳбати иштирокчиларига яна бир бор ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган турли зарарли таъсирлардан, “оммавий маданият”нинг таҳдид ва хатарларидан асраш масалалари – доимий эътибордалиги, чунки ҳозирги мураккаб замонда миллий қадриятларимизга ёт ғоялар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар, турли экстремистик оқимлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундамоқда.

Шунингдек, тадбирда ёш авлодни зарарли диний оқимлар, экстремистлар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш, уларни билимли, ватанпарвар ва ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати бош мутахассиси.

Уюшмаган ёшларни бирлаштириш йўлида was last modified: Сентябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »