Ўзбек халқига юксак эътибор

29 Сентябрь, 12:46 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбек халқига юксак эътибор нет

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи ўзбекистонликлар учун ғурур ва ифтихор бўлди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар тўғрисидаги фикрлари барчага масъулият ҳиссини юклади.

Биз партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари давлатимиз раҳбарининг ушбу маърузалари юзасидан вилоятимизда мавжуд олий таълим даргоҳларида учрашувлар олиб бордик. Унда давлатимиз раҳбарининг сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ўзбек халқига хос бўлган улуғворлик, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг эътироф этиб ўтилганлиги тўғрисида ўзаро фикр алмашдик.

Албатта, маърузада беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг қабул қилинганлиги, шунингдек, ушбу стратегия янгиланиш жараёнларининг ҳақиқий дастури эканлиги, бу ҳужжат ҳозирда изчил жорий этилаётганлиги таъкидланар экан, қўйилган мақсад ҳам алоҳида эътироф этиб ўтилди. Хатимизда мавжуд ҳар бир мавзуга ёндашилди. Жумладан, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, экологик муаммолардан бири Орол муаммосини бартараф этиш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризмга қарши курашиш, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш зарурлиги, ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиш учун зарур шароитлар яратиш лозимлигини айтиб ўтар экан, барчамиз маъруза моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўз вазифаларимизга ижобий ёндашиб, билдирилган фикрларни амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз шарт.

Давлатимиз раҳбари “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз”, — деган фикрларни келтирар экан, албатта, ислом динининг инсонларни эзгулик ва тинчликка, инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этиши борасида ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган «Саҳиҳи Бухорий»нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинганлиги, бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги борасида ҳам таъкидлади. Бу эса бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир.

Шавкат Миромонович сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилар экан, ушбу ҳужжатнинг асосий мақсадини ҳам алоҳида таъкидлади.

Учрашувларимиз давомида давлатимиз раҳбарининг сўзлаган нутқи моҳияти барчага алоҳида қизиқиш уйғотганлигининг гувоҳи бўлдик. Хусусан, Ўзбекистоннинг тинчлик, тараққиёт ва ҳамкорликни кенгайтириш йўлида ҳамжиҳатликда ишлаш тарафдори эканлиги улар томонидан алоҳида эътирофга лойиқ деб топилди.

Шунингдек, олий таълим даргоҳларининг профессор-ўқитувлари маърузадан келиб чиққан ҳолда ўз фикрларини билдиришди.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши раиси в.в.б.

Ўзбек халқига юксак эътибор was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »