Ватан келажаги – ёшлар қўлида

7 Сентябрь, 12:41 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан келажаги – ёшлар қўлида нет

Ватаним корингга ярашдир бурчим,
Менинг ғуруримсан, Ўзбекистоним.
Юрагим зарбида ургандир меҳрим,
Севгим булоғисан эй она юртим.

Қалбида истеъдод жўш урган ҳар ёш,
Эртага юртимга  бўлмоқда қуёш.
Бунинг-чун очиқдир нурли йўл, дилдош,
Келажак бизники дадил бўл тенгдош.

Ҳа, бугун биз ёшларга “Келажак бунёдкори” дея берилаётган ишонч ва эътибор қайси соҳада фаолият олиб бормайлик бизни янада дадил қадам ташлашга, фаол бўлишга чорлайди. Юртимиз ҳаётида бўлаётган ўзгаришларнинг асосий мақсади, бу биз ёшларни жамият ҳаётида ўз ўрнимизни топиб, вояга етишимиз учундир. Мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар, яратилиб берилган имконятлардан, Хоразм ёшлари, бутун ўзбек халқи кенг миқёсда фойдаланиб келмоқдамиз.

Хусусан, “Адолат” СДП Хоразм вилояти ташкилоти қошида ташкил этилган “Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби бугун ўзидан истеъдодли ёшларни етиштириб чиқаётгани, ижодкор ёшларнинг чин маънодаги суянчига айлангани бунга аниқ мисолдир.

Бугунги кунда мазкур клуб ўз ижодий фаолятини жўшқинлик билан олиб бормоқда. Ҳар соҳада илғор ижодкор, ташаббускор, Ватан тақдирини ўз тақдирига боғлаган ёшларнинг катта ҳаётга кириб бориши йўлида кўмакчи қанотига қиёс этсам айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Мен ҳам клубнинг фаол аъзоси сифатида ҳозирда билим эгаллаш билан бир қаторда, ўз ижодий фаолятимни юксалтиришга киришган ёшларданман. Бизнинг клубимизда устоз шогирд анъанаси жуда яхши йўлга қўйилган, ижодкор тенгдошларимиз билан биргаликда устозларимиздан наср, назм, публистистика санъати сирларини ўрганиб келмоқдамиз. Устозларимиз Замира Абдуллаева, Марямжон Бегимовалар бизнинг ҳар бир ижодий ишимизга ўз фикр мулоҳазаларини билдириб борадилар. Шулар билан бир қаторда бизни янада яхши ижод қилишга чорлайдилар. Устозим таъкиджанганидек – ҳалол адолатли эришилган ютуқ инсонга завқ бағишлайди. Ҳар қандай олий муваффақият, машаққатли меҳнат маҳсулидир, — дея бизни янада фаол бўлишга, астойдил меҳнат қилиб Ватан корига ярайдиган фарзанд бўлиб вояга етишга чақирадилар.

Мен ҳам бунга жавобан устозларим ишончини оқлайдиган фарзанд бўлишга вада бераман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилояти ташкилоти томонидан ижодкор фаол қизларга тақдим этиладиган “Адолат дўпписи”га ўз номзодимни борлигини кўриб жуда қувондим. Энди эса берилаётган юксак ишончга жавобан янада фаол ва ташаббускор бўлиб “Адолат дўпписи” соҳибасига айланишга ҳаракат қиламан.

Бугун юртимизнинг  қай жабҳасига борманг, ёшлар илм олиши, ўқиб изланиши учун зарур шароитлар яратилганлигига гувоҳ бўласиз.

Яқиндагина 18 ёшга тўлдим. Ўзбекистон “Адолат” СДП га аъзо бўлиш учун Урганч шаҳар Кенгаши раиси номига ариза бердим. Шаҳар Кенгаши раиси Рустам ака Болтаев тез кунда мени партияга аъзоликка қабул қилишни айтди. Ғоятда хурсанд бўлдим.

Юртимиз равнақи биз ёшларнинг қўлида. Бу маъсулятни  тўлиқ англаб етган ҳолда, ҳар жабҳада фаол бўлиш ва Ўзбекистон  номини тарих саҳифаларига зарлавҳалар билан битмоқ энг олий бурчимиздир.

Севинчой СОБИРОВА,

Ўзбекистон «Адола» СДП
“Адолат жилғалари” клуби аъзоси,

Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Ватан келажаги – ёшлар қўлида was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »