Янгиариқ туман Кенгаши сессиясига масала киритилди

7 Сентябрь, 11:52 • Депутатлик гуруҳи, Сессия, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Янгиариқ туман Кенгаши сессиясига масала киритилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматининг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту-синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг холатлари” юзасидан олиб борилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги масала сессия кун тартибига киритилди.

Сессияга туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими Мақсуд Саидов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Таъкидланишича, Ватанимиз келажаги бўлган ёшларни маънавий соғлом, жисмонан бақувват, руҳан соғлом бўлиб камолга етиши мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашнинг режасига асосан, жорий йилнинг март –апрел ойларида партиянинг Янгиариқ туман ташкилоти фаоллари, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман Давлат санитария эпидимиология назорат маркази (ДСЭНМ) бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бошқармаси туман бўлими вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тумандаги 5 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 10 та умумий ўрта таълим мактабидаги тиббиёт хоналарнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, йўл қўйилган камчилик ва муаммоларни ўрганиб чиқди.

Йиғилишда тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Шавкат Худайберганов, туман Кенгаши депутати, ишчи гуруҳ раиси:

Ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 10 нафар умумтаълим мактаби, 5 та мактабгача таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Хусусан, 6-сонли умумтаълим мактаби 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 386 нафар ўқувчи тахсил олаётгани, тиббий хона ҳамширасининг иш режаси мавжуд эмаслиги, тиббий-профилактика ишлари тўғри йўлга қўйилмагани, ўқувчиларнинг тиббий карталари ва эмлаш карталари мавжуд эмаслиги, энг ачинарли ҳолат тиббиёт хонаси ҳамширасининг тиббий билими пастлиги аниқланди. Тиббий хонанинг фаолияти “қаниқарсиз” деб белгиланди. 3, 22-сонли умумтаълим мактабларида ҳам юқорида қайд қилинган камчиликларга йўл қўйилган. 19-сонли мактабгача таълим муассасида ҳам тиббиёт хонасининг фаолияти талаб даражасида эмас.

Йиғилиш давомида туманда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида тиббий хизмат кўрсатишни, дори-воситалари таъминотини янада яхшилаш ва бошқа тегишли масалалар бўйича аниқланган муаммолар муҳокама этилди ва бартараф этиш чоралари тўғрисида фикр юритилди.

Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги кўрилган масалалар юзасидан  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Партия фаоллари томонидан Пленумда белгиланган чора-тадбирлар дастури Сессияга масала киритиш давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Янгиариқ туман Кенгаши сессиясига масала киритилди was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »