Ёшлар билан учрашув

5 Сентябрь, 15:13 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар билан учрашув нет

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Zomin sunrise” оромгоҳида “Биз диний экстремизмга қаршимиз” шиори остида  тадбир бўлиб ўтди. 

Эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида илдамлаб бораётган юртимиз тарихан қисқа даврда улкан ютуқларга эришмоқда. Миллий маънавиятимиз ва қадриятларимиз тикланди, ўзлигимизга қайтдик. Тинчлик ва барқарорлик қарор топди. Шу жиҳатдан, тинчликни асраш бугунги кунда ҳам долзарб аҳамият касб этади. Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган айрим нохуш воқеалар, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётгани шуни тақозо этади. Халқимиз қўлга киритаётган улкан ютуқларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ. Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврда босиб ўтган тараққиёт йўли, бу йўлда қўлга киритилган, дунё ҳамжамияти томонидан тан олинаётган ютуқ ва марраларимизга қандай синов ва машаққатлар эвазига эришилганини юртдошларимиз яхши англайди. Шу боис тинчликни кўз қорачиғидек асраш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Шу муносабат билан, куни кеча “Zomin sunrise” оромгоҳида ўтказилган тадбирда партия фаоллари томонидан диний экстремизм иллатлари унинг салбий оқибатлари, фарзандлар келажаги, уларнинг тарбияси ва бунга лоқайд муносабатда бўлиш нималарга олиб келиши ҳақида сўзлаб беришди.

Унда, бугунги глобаллашув даврида турли экстремистик оқимлар ўзининг ақидапарастлик ғояларини тарқатишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланмоқда. Инсонни ҳалокатга ундовчи турли ёвуз ғоялар ҳаво тўлқинлари, интернет саҳифалари орқали энг чекка ҳудудларга қадар етиб бормоқда. Бинобарин, бу иллатга қарши курашиш учун ҳар бир одам ўз мустақил фикри, дунёқараши ва маънавиятига эга бўлиши, хусусан, билимсизлик, соддалик, ўта ишонувчанлик, оқдан қорани ажратолмаслик туфайли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолаётган ёшларнинг олис тоғли ҳудудларда ҳам учраши алоқа воситалари ривожланган ҳозирги замонда ахборот тарқалиши учун чегара йўқлигини кўрсатиб турибди. Бу иллатнинг олдини олишга аҳоли, айниқса, ёшларнинг чуқур билими, юксак маънавиятигина ишончли тўсиқ бўла олиши тадбир маърузачилари томонидан қайд этилди.

Шунингдек, ёшларимиз турли диний гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказишга, касб-ҳунарга, фойдали меҳнатга ўргатиш, турли тўгаракларга спорт клубларига жалб қилиш ғоят муҳимлиги хусусида фикр билдирдилар. Тадбир сўнгида болажонлар билан бирга турли интерактив ўйинлар ташкил этилиб, фаол иштирокчиларга партиянинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

Муқимбой ИСМОИЛОВ,

“Адолат” мухбири.

Ёшлар билан учрашув was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »