«Ёшлар поезди» акциясида партиядошларимиз ҳам фаоллик кўрсатишмокда

29 Сентябрь, 15:04 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 70 марта кўрилди • Комментариев к записи «Ёшлар поезди» акциясида партиядошларимиз ҳам фаоллик кўрсатишмокда нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3138-сонли қарорининг 51-бандига асосан ички туризмни ривожлантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари давомида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси кўтаринкилик руҳда ўтказилди.

Тадбирда ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва «Камалак» болалар ташкилоти сардорларидан иборат тарғибот гуруҳлари барча ҳудудларга чиқиб, тарғибот тадбирларида қатнашишди.

Тарғиботчилар орасида Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар қаноти» нинг фаоллари ҳам бор эди.

Акция доирасида фаолият кўрсатаётган кичик гуруҳлардан бирига партиядошимиз, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси Азиз Пиржанов маъсул бўлди. У партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти етакчисидир.

Азиз Пиржанов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси, партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти етакчиси:

Мазкур акцияни ўтказишдан мақсад ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифалари, уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, Давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитларни тарғиб этишдан иборат. Энг муҳими, ўтказилаётган учрашувлар йиғилганларда катта таасуротлар қолдирмоқда. Акция давомида биз шаҳримизда янгидан қад ростлаган Нукус полимер қўшма корхонасида ҳам бўлиб, корхонанинг ёшлар етакчисини сайладик.

Шунингдек, тарғибот тадбирида партиямизнинг энг фаол аъзоси, Зулфия номидаги Давлат мукофати совриндори Улбосин Ўринбоева ҳам иштирок этди.

Улбосин Ўринбоева, Зулфия номидаги Давлат мукофати совриндори, партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти фаоли:

Акция доирасида имконияти чекланган ёшлар ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари холидан хабар олиниб, очиқ мулоқатлар уюштирилмоқда. Қишлоқларда мактабидан олисда истиқомат қилаётган ўқувчиларга велосипедлар совға қилинди. Энг фаол ёшларга эса китоблар тақдим этилди.

Таъкидлаш лозим, акция доирасида Муйноқ туманида Узбекистон ёшлар иттифоқи ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамкорлигида илмий экспедиция ўтказилди. Унда ёш олимлар, гидэкскурсоводлар, фотосуратчилар, блогерлар ва журналистлар ҳам иштирок этишди. 25 кишидан иборат экспедиция аъзолари 3 кеча-кундуз давомида Орол бўйи ҳудудида истиқомат қилиб, бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишишди. Тарғибот тадбири давомида тарғиботчилар фақат мана шундай учрашувлар ва хайрия акциялари билан чекланиб қолмасдан ёшларнинг кайфиятини кўтариш учун мароқли концерт дастурлари ва сайллар ҳам ташкил этишди.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Коракалпоғистон худудий Кенгаши матбуот котиби.

«Ёшлар поезди» акциясида партиядошларимиз ҳам фаоллик кўрсатишмокда was last modified: Сентябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »