Ёшлар тарбиясига барча бирдек масъул

27 Сентябрь, 17:05 • Сурхондарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар тарбиясига барча бирдек масъул нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинсой туман кенгаши томонидан Олтинсой туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг 26-йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида «Тинчлик ва мустақиллик — бебаҳо неъмат” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинсой туман Кенгаши ходимлари, партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари, депутатлар ҳамда коллеж педагог ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан ёшлар сиёсатига қаратилган ибратли ишлар, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари, келажагимиз эгаларини доим қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида ўртоқлашиш, партиявий тадбирлар орқали сиёсий билимларини ошириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришдан иборат эди.

Тадбирда сўз олганлар мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва босиб ўтилган йиллар. Мустақиллик халқимизнинг асрий орзуси бўлганлиги, 26 йил тарихан қисқа давр бўлса-да, мамлакатимизда буюк ўзгаришлар амалга оширилганлиги, бугун жаҳон тан олган ютуқ ва марралар, миллий демократик давлат қуриш, иқтисодиётимизни ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси кун сайин чирой очиб обод бўлиб бораётгани, аждодларимиз томонидан бунёд этилган қадим обидалар, бой маданий меросларимизнинг тикланганлиги фахр-ифтихор билан таъкидланди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ёшлар томонидан юртбошимиз Шавкат Мирзиёев рахнамолигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида энг аввало, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашдек ғамхўрлик, олижаноб ғоялар, эзгу мақсадлар муштараклиги, айниқса ёшларга ва уларнинг бахтли ҳаёт кечиришлари учун давлатимиз томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга муносиб тарзда ўз билим ва салоҳиятига таяниб “Она Ватан тақдири менинг тақдирим” эзгу шиорга амал қилиб яшаш меҳнат қилаётган ҳар бир ёш, ҳар бир фуқаронинг Ватан олдидаги муқаддас бурчи эканлиги айтиб ўтилди.

Зебо Бўтаева –коллеж ўқитувчиси, партия фаоли:

Бугунги ахборот асрида ёшларимиз интернет сайтларида кўпроқ маълумот олишга интилишади. Тадбирда партия фаоллари партиянинг веб-сайти ва унда бериладиган маълумотлар хусусида ҳам ёшлар билан суҳбат олиб боришди. Партия сайтига кирган йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб топишлари мумкинлиги тўғрисида маслаҳатлар берилди. Бу каби тадбирлар уларнинг сиёсий билимларини ошиишида ҳам муҳим ўрин тутади.

Давра суҳбати қатнашчилари ўсмир йигит ва қизлар тарбияси, ахборот технологияларидан мақсадли фойдаланиш хусусида ҳам фикр алмашдилар. Ҳудудий партия кенгашлари раислари олдига бу борада чора-тадбир ишлаб чиқиш ва жойлардаги Ёшлар иттифоқи вакиллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Шоҳруҳ ТОШТЕМИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Олтинсой туман Кенгаши раиси.

Ёшлар тарбиясига барча бирдек масъул was last modified: Сентябрь 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »