Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

16 Сентябрь, 16:39 • Тошкент вилояти, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларга эътибор – келажакка эътибор нет

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “Ёшларга оид давлат сиёсати – тараққиётимизнинг муҳим омили” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари, сиёсий партиялар фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу билан бирга Ўзбекистон «Адолат»  СДП «Ёш адолатчилар» қаноти фаоллари иштирок этган учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширилиши замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамлиги алоҳида таъкидланди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ёшларнинг ҳуқуқий имкониятларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариб берди.

Козим Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

  • Таъкидлаш лозимки, юртимизда навқирон авлодга қаратилаётган эътибор ҳуқуқий ҳужжатларда тасдиқланиб, ҳаётга татбиқ қилиниши билан аҳамиятлидир. Ушбу қонун ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилиши билан ёшларимиз ҳаётида катта ўринга эгадир.

Тадбирда барча иштирокчилар қаторида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши, Тошкент вилояти Кенгашининг “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам иштирок этиб, ўзларининг таклиф-мулоҳазалари билан қатнашдилар. Жонли ва очиқлик руҳида ташкил этилган мулоқотда аксар таклифлар ёшларнинг истакларидан келиб чиқиб, инобатга олинди. Ўтган адвр мобайнида янги қонун ёш авлод манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши, давлат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари мустаҳкамлаб қўйилгани ҳамда уларнинг бой ўтмишимиз, анъаналаримизни мукаммал биладиган, ёт ғояларга қарши тура оладиган, “оммавий маданият”, диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик кўринишидаги иллатларга қарши кураша оладиган бўлиб улғайишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Ҳаётжон Қосимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ходими:

  • “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилингани давлатимизнинг ёшларга юксак эътибори деб, биламиз. Ушбу ҳужжатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ, ишончли асосда мустаҳкамланганлиги бизни руҳлантирди. Тадбирда мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлдик. Ёшларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари янада кенгайгани, давлат томонидан ҳимоя қилиниши бўйича очиқ мулоқот давомида тўлиқ тушунчалар олишга эришдик. Бундан эса, биз ёшлар бениҳоя хурсандмиз.

Ёшлар даврасида кечган қизғин суҳбат якунида кўплаб савол-жавоблар бўлиб ўтди.   Берилган саволларга депутатлар ва мутахассислар тўлақонли жавоб беришди. Ёшлар бир овоздан бирлашиб, давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятларга бор куч-ғайрат, билим ва истеъдодлари билан жавоб қайтаришга келишиб олишди.

 

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор was last modified: Сентябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »