Юртимизда истиқлол шукуҳи (+Радио)

7 Сентябрь, 13:12 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Юртимизда истиқлол шукуҳи (+Радио) нет

Мазкур тадбир тафсилотлари «Ўзбекистон 24» радио канали орқали ёритилди.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Чирчиқ шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Бебаҳо неъмат саодати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши, халқ депутатлари Тошкент вилояти, шаҳар кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ёзувчи-шоирлари, “Чинор” МФЙ аҳолиси, ўқитувчи-педагоглар, ўқувчи ёшлар, эл суйган санъаткорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Байрам тадбирида халқимиз учун энг улуғ ва энг азиз байрам бўлган мустақиллигимизнинг 26 йиллигини кенг нишонлаш, юртимизни янада тараққий этишида сиёсий партияларнинг ўз ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг бардавомлигини таъминлаш, улғайиб келаётган авлодни ибратли анъаналаримизга содиқлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, фидойилик руҳида камол топтириш, истиқлол ва эркинликнинг қадр-қиммати миллатимиз учун буюк неъмат эканлигини ёшларимиз онгига сингдиришга эътибор қаратилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очиб берар экан, тадбир иштирокчиларини мустақиллик айёми билан муборакбод этди. Истиқлол йилларида жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилган ишлар, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларимизни қонунларимизда ҳимоя қилиниши, ўз конституциямизга эга бўлишимиз нечоғлик аҳамиятга эга эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ориф Тўхташ, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси:

  • Байрам шукуҳи юртимизнинг ҳар бир гўшасида кезиб юрибди. Одамларнинг дилида ҳам, сўзида ҳам бугунги тинч-осуда кунларга шукроналик ҳисси мужассам. Учрашув чоғида ёшлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, уларнинг кўзларида келажакка бўлган ишончни, мақсад ва ҳаракатларидаги дадилликни кўриб, эртанги кунимиз бундан-да порлоқ бўлишига, яна бир бор амин бўлдим.

Тадбир давомида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Камола Ҳамидова, партиянинг Чирчиқ шаҳар Кенгаши референти Хусан Жомуродовлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, олиб борилаётган ислоҳотлар бардавомлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.

Байрам дастури давомида ўқувчи ёшларнинг бадиий чиқишлари, эстрада хонандаларининг куй-қўшиқлари йиғилганларга ўзгача завқ улашди. Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан бир гуруҳ фаолларга партиянинг аъзолик билети тантанали равишда топширилди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Юртимизда истиқлол шукуҳи (+Радио) was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »