Юзма-юз мулоқот: Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида

5 Сентябрь, 16:01 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 75 марта кўрилди • Комментариев к записи Юзма-юз мулоқот: Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида нет

Бугун ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларнинг жойларда ҳаётга тадбиқ этилишида маҳаллий кенгашларга Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар ҳам ўзларининг фаолликларини намоён қилмоқдалар.

Ана шундай фаол депутатларимиздан бири халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Инобат Ҳасанова Самарқанд шаҳридаги “Саъди Шерозий”, “Ботир Зокиров”, “Хўжа Юсуф”, “Бирлик”, “Анҳор”, “Увайсий”, “Заргартепа”, “Хўжасоат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, кўп қаватли турар жой биноларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, у ерда истиқомат қилаётган фуқароларнинг турмуш шароити ҳамда уларни ўйлантираётган муаммолар билан яқиндан танишди.

Фуқаролар билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда, “Хўжасоат” маҳалла фуқаролар йиғинининг маҳалла идораси 2002 йилдан буён 1 та хонадан иборат бинода фаолият юритиб келмоқда, фаолият юритиш учун мебель ва иш жиҳозлари етарли даражада эмас, маҳалладаги нуронийлар чойхонаси ҳам таъмирталаб аҳволда бўлиб, мебел жиҳозлари билан таъминланмаганлиги маълум бўлди.

Маҳалла ҳудудида 8 та тўққиз қаватли ва 15 та беш қаватли уйлар мавжуд бўлиб, 1042 та хонадон мавжуд. Ушбу хонадонлардан 73 тасида вақтинча ҳеч ким истиқомат қилмаслиги учрашувлар давомида аниқланди. Ушбу кўп қаватли уйларга 3 та ширкатлар яъни, Сартепо Лион Сервис, Сартепо Гўзал, Маржона Мафтуна Сервиз ширкатлари хизмат кўрсатиб келмоқда, аммо, аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлардан кўриниб турибдики, бу ширкатларнинг фаолияти қониқарли эмас. Ушбу ширкатларга қарашли уйлар 10 йилдан буён иссиқлик манбаи томонидан иситилмайди. Ичимлик суви 5-қаватдан юқорисига чиқмайди. З та ТП мавжуд бўлиб, улар 709, 710, 711 ТП капитал ремонтдан чиқган. Аммо электр энергияси билан таъминланиш талаб даражасида эмас. 142, 146 уйларнинг том қисми ва 7-8 қаватдаги ёрилган жойларини таъмирлаш лозимлиги ҳақида куюниб гапириб ўтдилар.

Бундан ташқари маҳалла фуқаролари, 119 уй орасидаги йўлаклар 120 уйнинг олди қисмидаги йўлак асфальт қилинмаганлиги оқибатда куз-қиш мавсумида аҳолига юришда ноқулайликлар келтириб чиқарса (ҳар томон лойга беланади), ёз фасли давомида тупроқ, чангга тўлиши, маҳалла ҳудудидаги 55-сонли умумтаълим мактаб, мактабгача таълим муассасасига, 145, 146-уйлар орасидан ўтган катта асфальт йўлга йўл белгилари ва пиёдалар йўлакчасини қўйиш зарурлиги, Сартепо спорт мажмуаси рўпарасига Вокзал – Сартепо йўналишли трамвай бекатини жорий этишда, 139, 140 ва 141 уйлар орқа томонини ободонлаштириш яъни кўкламзорлаштириш учун сув таъминотини ташкил этишда, маҳалла кўчаларида тунги ёритгичларни ишга тушириш лозимлиги каби ўйлантираётган муаммоларни ижобий ечимини топишда халқ вакилларидан амалий ёрдам сўради. Депутат Инобат Ҳасанова кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ходимларининг эътиборини қаратган ҳолда ижобий ечимини топишни, ўз депутатлик назоратини ўрнатишни маълум қилди.

Депутатнинг “Заргартепа” маҳалла фуқаролар йиғинига ташрифи чоғида ҳам аҳоли томонидан ечимини топиши зарур бўлган бир қатор масалалар ўртага ташланди. Маҳалла аҳли куз-қиш мавсумида тез-тез электр энергия таъминотида узилишлар бўлиши, маҳаллада болалар учун футбол майдончаси қурилиши кераклигини мурожаатчилар томонидан таъкидланди.

Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи Содикова Сохиба икки нафар қизини, Шодиев Ҳусан ўзининг бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилишди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди. Жойларда учрашувлар давом этмоқда.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси.

Юзма-юз мулоқот: Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »