Юзма-юз мулоқот: “Жилисув”да мебел корхонаси қурилади

5 Сентябрь, 14:30 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 68 марта кўрилди • Комментариев к записи Юзма-юз мулоқот: “Жилисув”да мебел корхонаси қурилади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан партия фаолларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлар партиянинг Китоб туман Кенгаши ташаббуси билан депутатлар ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Айниқса, Жилисув, Бектемир, Макрид маҳалла фуқаролар йиғинларида партия фаоллари ва давлат бошқаруви идоралари ходимларининг одамлар дардини эшитиб, уларга керакли тушунтиришлар беришгани кўпчиликни хурсанд қилди.

2017-2021 йилларда мустақил мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиястни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган бундай  учрашув ва мулоқотлар жараёнида ўз жойида ҳал қилиниши лозим бўлган кўпгина муаммолар аниқланиб, уларнинг баъзиларига ижобий ечим топилаяпти, айрим жумбоқлар юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинмоқда.

-“Адолат” СДП фаоллари томонидан уюштирилаётган бундай мулоқотлар аҳоли учун  жуда қулай бўлаяпти, — дейди “Жилисув” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Тўлқин Эгамбердиев.- Очиғи, мени хонадонимга  партия фаолларининг ташриф буюришгани айни муддао  бўлди. Оиламиз устачилик билан шуғулланамиз. Кейинги вақтларда ҳурматли  Президентимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти билан машғул бўлаётганларга кенг имкониятлар берилаяпти. Биз ҳам ушбу имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, қишлоғимизда керакли ёғоч, яъни терак ва бошқа дарахт борлигини ҳисобга олиб, бежирим мебел ишлаб чиқариш қорхонаси очиш истагида юрган эдик. Яхшиямки, “Адолатчи”лар туфайли бу муаммога ўз жойида адолатли ечим топилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Яшин Тошевнинг аралашуви ва беғараз  кўмаги туфайли маҳалла ҳудудидаги бўш ётган ердан қурилиш учун жой ажратилди. Бундан ташқари, депутат  керакли асбоб ускуна, жиҳозларга кредит олишимиз учун  “Агробанк” АТБнинг туман филиали ва бошқа тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Мен аниқ ишонч билан  айта оламанки, бу масалага тез орада ечим топилади.

-Бундай мулоқотлар ҳар бир қишлоқ ва хонадондаги мавжуд аҳволга холисона баҳо бериш ва  одамларни қийнаб келаётган жумбоқларни жойида бартараф этишнинг энг яхши йўли, — дейди Бектемир МФЙда яшовчи Илҳом Исмоилов. -Тўғриси, бошқа ҳудудларда  бўлгани каби бизнинг  маҳалламизда ҳам камчилик муаммолар бор. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, намунали тиббий хизмат, ички йўлларни таъмирлаш масалаларида қийинчилик мавжуд. Депутатимиз Махфуза Ўтаева билан ушбу масалада дилдан, самимий гаплашиб олдик ва муаммоларга тез орада ечим топилиши белгиланди.

Дарҳақиқат, фуқароларнинг  қалбидаги  юрак дардларини эшитиб юртбошимиз таъкидлаганларидек  улар билан чин кўнгилдан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини  енгил қилишданда юксак масъулият йўқ аслида. Китоблик партиядошларимиз ва депутатлар Жамшид Азимов, Отабек Бозоров, Инобат Қўзиева, Ҳаким Олимов, Раъно Бердиева, Нажмиддин Тўраев  ва  бошқалар шу ҳафта давомида ўнга яқин қишлоқ ва маҳаллаларда бўлиб, кенг аҳоли қатламининг турмуш тарзи  билан танишиш асносида, одамларни ташвишга солиб келаётган қатор муаммолар, хусусан, фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун  ҳуқуқий маслаҳатлар беришгани, банк пластик карточкалари орқали тўловларни амалга оширишда, газ балонлар таъминоти ва уйда ўтирган хотин-қизларни касаначилик фаолиятига жалб этишда кўмак кўрсатишгани одамларни мамнун этди.

Энг муҳими, бундай учрашувлар қишлоқ фуқароларининг давлат  ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Саъи- ҳаракатлар туфайли икки  ўртада ўзаро ишонч пайдо бўлмоқда.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Юзма-юз мулоқот: “Жилисув”да мебел корхонаси қурилади was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »