ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД ИЖРО ВАРАҚАСИНИ 3 КУН ИЧИДА ЮБОРАДИ

28 Сентябрь, 18:58 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД ИЖРО ВАРАҚАСИНИ 3 КУН ИЧИДА ЮБОРАДИ нет

Ўзбекистон Республикаси  Жиноят-процессуал кодексининг 528-моддасида ҳукмнинг 3 кундан кечикмай ижрога қаратиш мажбурийлиги назарда тутилган бўлишига қарамасдан, тегишли фармойишни ёхуд ижро варақасини юбориш муддати назарда тутилмаганлиги суд ҳужжатларини ўз вақтида ижро қилинмаслигига олиб келмоқда.

 Маълумот учун: Ижро ҳужжатларини инвентаризация қилиш жараёнида судлар томонидан 3 499 та 5,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари ўз вақтида ижрога қаратилмагани аниқланди. Ушбу ҳолат ижро варақаси талабини бажаришда қарздорнинг мол-мулкини тезкорлик билан аниқлаш ва уларни хатлаш каби ижро ҳаракатларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатади.

Шу муносабат билан, лозим даражада ишлаб чиқилган ва келишилган[1] қонун лойиҳасида фармойишлар ва суднинг қонуний кучга кирган қарори бўйича бериладиган ижро варақаларини ҳукмнинг нусхаси билан бирга 3 кундан кечикмай судья ёки суд раиси томонидан ҳукмни ижро этиш мажбурияти юклатилган органга юбориш тартибини белгилаш таклиф этилади.

norma.uz

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД ИЖРО ВАРАҚАСИНИ 3 КУН ИЧИДА ЮБОРАДИ was last modified: Сентябрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »