2019 йил МДҲда Китоб йили деб эълон қилиниши мумкин

11 Октябрь, 09:36 • Жамият, Расмий хабарлар, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи 2019 йил МДҲда Китоб йили деб эълон қилиниши мумкин нет

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди.

ЎзА хабарига кўра, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. Мажлис кун тартибига Ҳамдўстлик доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 га яқин масала киритилган.

Саммит якунида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Мажлисда 2018 йилда Ҳамдўстликка раислик қиладиган мамлакат масаласи кўриб чиқилиши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.

2019 йил МДҲда Китоб йили деб эълон қилиниши мумкин was last modified: Октябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »