Навоийда ёшларни ноқонуний ишлатаётган кафелар аниқланди

10 Октябрь, 15:49 • Жамият, Навоий вилояти, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоийда ёшларни ноқонуний ишлатаётган кафелар аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг вилоят Кенгаши томонидан “Туман, шаҳарлардаги маиший хизмат кўрсатиш савдо нуқталарида хизмат кўрсатаётган ёшлар фаолиятини  ўрганиш ҳамда уларни қоунуний манфаатларини таъминлаш бўйича” тасдиқланган ишчи гуруҳи таркиби тузилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Тасдиқланган ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳридаги “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Дилноза”, “Наврўз” ҳамда “Эркин”, “Бахт” кафеси умумий овқатланиш нуқталари фаолияти ўрганилганда, кўплаб ёшлар хизмат кўрсатаётганлиги аниқланди. Хусусан, “Дилноза” кафесида 12 нафар (8 нафари ёшлар), “Эркин” кафесида 15 нафар (6 нафари ёшлар) ҳамда “Наврўз” кафесида 5 нафар (3 нафари ёшлар) официант ва ишчи хизматчилар ишлаётган бўлиб, уларни меҳнат дафтарчалари сўралганда айниқса, ёшларнинг бирортасида ҳам меҳнат дафтарчаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Айтиш керакки, ишчи хизматчи ва официантларнинг аксарияти Навоий шаҳрида доимий рўйхатда турмаслиги ҳамда ижарада яшаётганлиги қолаверса, қўшни Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан келиб ишлаётганлиги аниқланди.

Партиянинг вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига ишчи хизматчи ва официантлар учун меҳнат қонунчилиги бўйича меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш чораларини кўриш, ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимларига ишчи хизматчи ва официантларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатда туриши бўйича маълумот базасини шакллантириб, уларга амалий ёрдам бериш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар берилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Навоийда ёшларни ноқонуний ишлатаётган кафелар аниқланди was last modified: Октябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »