Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони

18 Октябрь, 16:07 • Жамият, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 75 марта кўрилди • Комментариев к записи Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони нет

Адолат — ушбу сўз замирида нақадар ўлкан маъно, мазмун мужассам. Адолат бор ерда қонунийлик бор.

Тарих зарварақларига назар ташлайдиган бўлсак буюк бобокалонимиз Амир Темур ўзининг “Темур тузуклари” номли асарида “Куч адолатда” дея ёзган. Демак, адолат туйғуси, адолат тушунчаси кеча ёки бугун пайдо бўлмаган. Инсоният яралибдики бу тушунча унинг  онгида мавжуд. Албатта адолат ўрнатилган юрт тинч, осойишта ва фаровон бўлади. Зеро бундай юртда барча бир хил ҳуқуқ ва эркинликка эга.

Бизнинг юртимизда номи, ишлаш принципи ва мақсади ўзига мос бўлган партия — бу “Адолат” социал демократик партияси. Унинг бошқа партиялардан фарқли тарафи шундаки, партия нафақат ижтимоий масалаларда балки сиёсий ҳаётда қандай янгилик бўлаётган бўлса ваколат доирасида ҳозиржавоблик билан жавоб қайтаришга тайёрлигидир, албатта.

“Адолат” социал-демократик партияси ижтимоий  йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосидаги ҳуқуқий демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш тарафдори бўлиб, бундай давлатни барпо этишда мамлакатимизнинг халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги роли ва ўрни янада кучайишини қўллаб-қувватлаган ҳолда адолат ҳаётимизнинг бош мезони эканлигини фуқароларга етказиш йўлида изланишлар олиб бормоқда.

 Мен “Адолат” социал-демократик партиясининг Устав, дастур ва лойиҳалари билан танишар эканман, партия республикамиздаги барча соҳаларни қамраб олаётгани, энг муҳими улар ўз кабинетларида ўтириб эмас, балки халқ орасига кириб иш олиб бораётгани, аҳолини қийнаётган муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топиш йўлида изланишаётганининг ва уларнинг ҳал этилаётганининг гувоҳи бўлдим ва мен ҳам амалий ишлар пртаяси ҳисобланган “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлдим.

Менинг фикримча, ҳар бир фуқаро ўзининг қизиқишлари, дунёқарашига қараб бирор бир партияга аъзо бўлиши керак. Сиёсий оқимга қўшилар экан, доимо изланишда бўлиб, халқ орасидаги муаммоларни тинглаши, уларни ҳал этиш ёки уларни таклифларини юзага чиқаришда асосий ташаббускор бўлишлари лозим.

Ёшлар ташаббусларини қуллаб-қувватлайдиган, уларнинг иқтидорларини юзага чиқаришда йўл йўриқ кўрсатадиган партия — бу “Адолат” социал-демократик партияси десам муболаға бўлмайди. Чунки, “Адолат” социал-демократик партияси менинг наздимда умумбашарий қадриятларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда келажак эгалари яъни биз ёшларни қалбимиз, онгимиз туб-тубидан инсонийлик адолат туйғусини уйғотади, биргина туманимизнинг ўзида “Адолат” партияси туман Кенгаши томонидан “Адолат маликаси”, “Адолат билимдони”, “Адолат ўғлонлари” каб кўрик танловлар, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоирмиз” мавзуларида турли спорт мусобақлари, ёшларни қизиқтирадиган турли мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келинаётгани юқоридаги фикримнинг яққол далилидир.

Албатта, бугуни кун ёшлари мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётини юксалтиришда, унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашда, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларга ўз муносабатини билдира оладиган, янгича фикрлайдиган, демократик ислоҳатларда фаол иштирок эта оладиган,  ўз дунёқарашига эга баркамол авлод сифатида шаклланиши стратегик жиҳатдан муҳим эканлигини ҳис эта олиши зарур. Улар ўз куч ва имкониятларига таяниб, шахсий манфаатлардан мамлакат ва халқ манфаатларини устун қўя олиши, жаҳон майдонида юз бераётган ақл ва заковат, шунингдек истеъдод ва иқтидор мусобақаларида беллашувга қодир бўлиши, илм-фанда юқори кўрсатгичларга эришиши, бу борада энг ривожланган давлатлар билан беллашиб мамлакатимиз нуфузини кўтариши лозим. Қувонарли жиҳати шундаки, бу борада “Адолат” социал-демократик партияси барча ёшларни қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб келмоқда. Агар партия лойиҳаларига назар ташлайдиган бўлсак ҳам унинг асосий қисмини биз ёшларга бағишланганининг ўзи сўзимнинг исботидир.

Азиз тенгдошим! Ушбу сўзлардан сўнг қалбингизда адолат ғояси жўш уриб, уни амалга ошириш истаги пайдо бўлдими? Демак, Сиз ҳам бизнинг тарафдоримизсиз! Бизга қўшилинг!

Фарида САЛИМОВА,

Иштихон педагогика коллежи ўқувчиси

“Адолат билимдони” кўрик-танловининг

туман босқичи ғолиби

Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони was last modified: Октябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »