“Адолат” билимдони” кўрик-танловининг Чиноз туман босқичи ўтказилди (аудио)

16 Октябрь, 17:55 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг Чиноз туман босқичи ўтказилди (аудио) нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларни партиянинг дастурий мақсад-вазифаларига бунданда кенгроқ жалб қилиш мақсадида “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Адолат” билимдони” кўрик-танлови айни кунларда республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан,  Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Кенгаши ҳамда “Ёш адолатчилар” туман Кенгаши томонидан Тадбиркорлик ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида мазкур кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ҳамда  бир қатор касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи ёшлари иштирок этди.

Тадбирни партиянинг Чиноз тумани Кенгаши раиси Дурбек Тошматов кириш сўзи билан очиб,  иштирокчиларни танловнинг мазмун-моҳияти ва шартлари билан таништирди.

Танловда Чиноз туманидаги  Хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Агросаноат ва тадбиркорлик касб-хунар коллежи, Саноат касб-хунар коллежи, Олмазор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи ҳамда Қурилиш ва иқтисодиёт касб-хунар коллежининг вакиллари куч синашди. Унда ёшлар кўрсатилган шартлар бўйича беллашиб, ўзларининг бор билим ва иқтирдорлари билан тенгдошларига ўрнак бўлишди. Тадбир жараёнида иштирокчилар сиёсий, ҳуқуқий билимларини саҳна кўринишлари орқали кўрсатишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Иштирокчиларни ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди. Танлов якунига кўра, ғолибликни туманнинг Хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ёшлари эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Илҳом Мадумаров, “Адолат” СДП Чиноз тумани Кенгаши фаоли:

Партиямиз томонидан ёшлар ўртасида ўтказилган танлов, уларни яна бир бор илм олишга бўлган интилишларини янада кучайтиришга туртки берди десам, муболаға бўлмайди. Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифалар ва бир-бирини такрорламайдиган эзгу ғояларга бўлган қизиқишларини ва хайрихоҳлигини, бугун саҳнадаги турли кўринишларда кўриб, гувоҳи бўлдик.

Кўрик-танлов сўнгида  фаол иштирок этган тумандаги Олмазор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи, Қурилиш ва иқтисодиёт касб-хунар коллежларининг ўқувчиларига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Чиноз тумани Кенгашининг фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

“Адолат” билимдони” кўрик-танловининг Чиноз туман босқичи ўтказилди (аудио) was last modified: Октябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »