“Адолат” фаоллари ташаббуси билан янги йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди

4 Октябрь, 15:52 • Депутатлик гуруҳи, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 23 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” фаоллари ташаббуси билан янги йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили жойларда аҳолини ичига кенгроқ кириб боришга, уларнинг қувончу ташвишларига шерик бўлишга катта замин яратди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоятининг барча шаҳар, туман Кенгашларида ҳам “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш кенг йўлга қўйилди.

Хусусан, партиянинг Бўстонлиқ тумани Кенгаши ҳам депутатлар ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳи ҳудуддаги кўплаб маҳаллаларга ташриф буюриб, у ердаги аҳолининг яшаш тарзи, ижтимоий аҳволи билан танишишмоқда. Жумладан, тумандаги “Қорамозор” қишлоғи аҳли билан бўлган суҳбатда ҳам депутатлар уларни ўйлантираётган масалаларга қулоқ тутишди. Уларнинг хоҳиш-истаклари билан ўртоқлашишди. Суҳбат давомида мазкур ҳудудни “Чах-чам” қишлоғи билан боғловчи қисмида автобус қатнови йўқлиги фуқароларга қийинчилик туғдираётгани маълум бўлди. Ушбу масалага ижобий ечим топиш мақсадида ишчи гуруҳ раиси Акром Саидалиев туман ҳокимлигига мурожаат қилди.

Натижада мутасаддилар зудлик билан ҳудуддаги ҳолатни ўрганиб чиқишди ва ушбу муаммо бартараф этилди. Тумандаги “BEGZOD-ASADBEK TRANS” хусусий корхонаси орқали автобус ажратилиб, ҳозирда белгиланган йўналишда қатнов тўлиқ йўлга қўйилди.

Турғун Сиддиқов, “Чах-чам” қишлоғи фуқароси;

  • Неча йиллардан буён икки қишлоқ ўртасида доимий ҳаракатланадиган транспорт бўлмаганлиги сабабли фуқаролар бундан азият чекишарди. Бугун партия вакиллари кўмагида ушбу муаммо бартараф этилгани ҳаммамизни хурсанд қилди. Бунинг учун аҳолига енгиллик яратиб, узоғимизни яқин қилган “Адолат” партиясига қишлоғимиз аҳли номидан минг рахмат дейман.

Бир сўз билан айтганда, лойиҳа доирасида жойларда олиб борилаётган учрашувлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Инсон манфаати, халқ фаровонлиги йўлида дадиллик ва ташаббускорлик билан қадам ташлаётган туман Кенгашининг ишчи гуруҳи маҳаллаларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш билан бирга, одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётгани алоҳида эътиборга молик.

 Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

“Адолат” фаоллари ташаббуси билан янги йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди was last modified: Октябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »