“Адолат” кўмагида ҚВП фаолияти яхшиланди

12 Октябрь, 17:14 • Андижон вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” кўмагида ҚВП фаолияти яхшиланди нет

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан этиб белгиланган. Шу боис партиянинг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари ушбу масалага алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Ҳудудлардаги тиббий муассасаларда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилгани мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши ва фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалишига хизмат қилмоқда.

“Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида Хонобод туманидаги Хидирша ва Фозилмон қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти ўрганилди. Адолатчиларнинг бу борада ўз олдига аниқ вазифаларни белгилаб олганлиги ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликдаги фаолияти тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

— Партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳининг қишлоқ врачлик пунктимизга ташрифи ўз самарасини берди, — дейди Фозилмон ҚВП шифокори Абдирасул Йўлдошев. — Биринчи навбатда тиббиёт ходимларининг масъулияти янада ошди. Қолаверса, муассасамиздаги ичимлик суви ва мебеллар билан боғлиқ муаммолар айнан “Адолат” фаоллари аралашуви билан ҳал этилди. Аҳолини хурсанд қилган яна бир масала эса — ҚВП қошида дорихона иш бошлагани бўлди. Бунда ҳам партия депутатларининг ўрни ва роли катта.

Бир сўз билан айтганда, хонободлик тиббиёт ходимлари сафдошларимиз кўмагидан мамнун. Буни ўтган ойнинг ўзида 15 нафар шифокорлар партия сафига қўшилгани ҳам кўрсатиб турибди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот котиби

“Адолат” кўмагида ҚВП фаолияти яхшиланди was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »