“Адолат қонун устуворлигида” лойиҳаси амалда

3 Октябрь, 11:56 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат қонун устуворлигида” лойиҳаси амалда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида депутатлар, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллаларда фуқаролар билан ўтказилаётган мулоқотлар ижобий самара бермоқда. Ушбу жараёнда жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, унинг ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилмоқда ва Қонунлар ижроси ҳамда ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганиб борилмоқда. Ўрганишлар жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда асосан ичимлик суви, электр энергиясидаги сабабсиз узилишлар, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратиш масалалари, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун банклардан имтиёзли кредитлар олиш борасидаги муаммолар акс этган.

Мазкур лойиҳа доирасида вилоятнинг Дўстлик туманида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 20 сентябр куни халқ билан яккама-якка мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг туман Кенгаши раиси М.Ялгашев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Раимқулов, “Аёллар” қаноти раиси Н.Маматова, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси А.Худойбердиев, партия фаоли Б.Суюновлардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги “Олтин водий” ҚФЙ ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди. Қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди. “Олтин водий” ҚФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб, иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида бугунги кунда 8 нафар фуқароларнинг барчаси банклардан имтиёзли кредитлар олиш мақсадида зарурий ҳужжатларни тахт қилиб қўйдилар. Фуқаролардан 3 нафари ўз томорқаларида иссиқхоналар қурилишини бошладилар.

— Ушбу мулоқотлар орқали халқ дарди билан яқиндан танишмоқдамиз ва уларнинг муаммоларини тегишли ташкилот ва мутасаддилар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилинишига эришилмоқда – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рустам Раимқулов.

Ўтказилаётган очиқ мулоқотлар аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топилишида, бу эса юрт фаровонлиги йўлида катта хизмат қилади.

Шаҳноза Соатова

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят

Кенгаши бош мутахассиси

“Адолат қонун устуворлигида” лойиҳаси амалда was last modified: Октябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »