“Адолат” СДП хусусий клиникалар фаолиятини ўрганади

25 Октябрь, 15:45 • Навоий вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” СДП хусусий клиникалар фаолиятини ўрганади нет

Маълумки, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси тизимида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Халқ билан юзма-юз мулоқот куни” деб эълон қилиниб, хонадонма-хонадон аҳоли билан мулоқот қилиш, одамларни дардини эшитиш ва уларнинг мурожаатлари бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни олиб борилаётган мулоқотлар жараёнида аҳоли ва кенг жамоатчилик томонидан туман, шаҳарларда фаолият юритаётган хусусий клиникаларнинг фаолияти бўйича мурожаат                                ва таклифлар келиб тушиб, унда хусусий клиникаларнинг аксариятида хизмат кўрсатиш тўлови бўйича аниқ нархлар белгиланган тартибда кўрсатиб қўйилмаганлиги, тўловлар фуқароларга оғзаки тартибда, турлича айтилиб, хизмат кўрсатиш нархларининг юқорилиги ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.

Шу мақсадда, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партия фаоллари, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар томонидан хусусий клиникаларни ўрганиш  бўйича ишчи гуруҳи тасдиқланди.

Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад, хусусий клиникаларда аҳолига хизмат кўрсатиш тўлови нархлар кўрсатилган бурчакни белгиланган тартибда ташкил этишни ташкиллаштириш, хизмат кўрсатиш нархларини белгилаш бўйича таклифлар бериш ҳамда натижаси бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритишдан иборатдир.

Рустам ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

    вилоят Кенгаши раиси

“Адолат” СДП хусусий клиникалар фаолиятини ўрганади was last modified: Октябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »