“Адолат” СДП Термизда таълим муассалари фаолиятини ўрганди

11 Октябрь, 16:24 • Депутатлик гуруҳи, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” СДП Термизда таълим муассалари фаолиятини ўрганди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи  тузилган ишчи гурухи ташаббуси билан ўтган ҳафтада ”Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” ижтимоий лойиҳаси доирасида Термиз шаҳридаги бир қатор умумий ўрта таълим мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи ташкил этилиб, Термиз шаҳридаги 4 та умумтаълим мактаби, халқ таълими вазирлиги ва  Бош Давлат санитария врачи томонидан “Мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизмат, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик  ахволи, тоза ичимлик суви ҳамда қайнатилган истеъмол суви билан таъминланганлик ҳолатлари тўғрисида”ги масала ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида соҳада қўлга киритилган муайян ютуқлар билан бир қаторда ҳали ечимини кутаётган камчиликлар ҳам талай экани маълум бўлди.

Хусусан, ўрганилган умумтаълим муассасаларида тиббиёт хоналари умумий аҳволи ўрганилганда ўқувчиларининг бир йилда бир марта тор мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда умумий лаборатория таҳлиллари айрим умумтаълим мактабларида номига ўтказилган бўлиб, кўрик натижалари ҳам, номига умумлаштирилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, айрим таьлим  муассасаларида тиббиёт хоналари талабга жавоб бермайди. Ҳар бир мактабда ўқувчилар ўртасида фавқулодда содир бўладиган кўнгилсиз ҳолатларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти инобатга олинган бўлса-да, Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида тиббиёт хонасида тиббий лаборатория жиҳозлари жуда кам.

Эътиборни тортган яна бир ҳолат: мактаблардаги тиббий аҳвол  ҳаминқадар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими вазирликларининг 2013 йил 2 октябрдаги 26, 40-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, таълим муассасаларида белгиланган тартибда 40 турдаги тиббиёт асбоб ускунлари ва 20 турдаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар билан таъминланган бўлиши лозим. Бироқ шаҳардаги юқорида таъкидланган умумтаълим мактаблари тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар билан қисман таъминланган, Ўрганиш жараёнида таълим муассасаларида зарур дори воситалари мавжуд эмаслигининг ҳам гувоҳи бўлинди. Умумтаълим мактабларида мавжуд тиббиёт хоналарида эмлов асбоб-ускуналарнинг тўплами, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш асбоблари, тиббий тарози, термосумка ва муз халта, совутгич учун термометрлар мавжуд эмас. Бундан ташқари тиббиёт ходимларининг ҳам тиббий билими талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди. Биринчи тез тиббий ёрдам тўғрисида берилган саволларга шаҳардаги 11-мактаб ҳамшираси қониқарли жавоб бера олмади.

Шунингдек, мактабда ўқув ишлари бўйича талаб меъёрларига амал қилиниши яхши бўлса-да,  ўқитувчиларнинг ҳам билимлилик даражаси текширилганда  айримларининг билим савияси пастлиги аниқланди. Масалан, 11-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчисининг  оддий элементар саволларга жавоб бера олмаслиги партия фаолларини таажжублантирди.

 Бўри Махматмуродов, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

  • Ишчи гуруҳ аъзолари фаолият юритаётган таълим муассасаларида тиббиёт хоналари ташкил этиш имкониятини топиш ва янги қурилаётган муассасаларнинг лойиҳаларига  тиббиёт хоналари учун махсус хоналарни киритиш, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида врач-педиатр ёки умумий амалиёт шифокори доимий фаолият юритишига эришиш ва таълим муассасаларига тажрибали, меҳнат стажи амалиётда 5 йилдан кам бўлмаган ўрта тиббиёт ходимларини ишга қўйишни белгилаш, ҳар бир таълим муассасаси истеъмол қилаётган ичимлик суви манбасини лабаратория текшируви хулосасини олишини мажбурий этиб белгилаш ва амал қилинмаган ҳолатда жиддийроқ жазо чорасини белгилаш, шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчилар учун қайнатилган сув ташкил этилишида ўқувчилар сонига қараб қайнатилган сув миқдори ва шунга мос идишларининг мавжудлигига аниқ талаблар қўйиш лозимлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларимизни шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритишни режалаштирдик.

Ишчи гуруҳи ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Шерали ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси

“Адолат” СДП Термизда таълим муассалари фаолиятини ўрганди was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »