Алмазбек Атамбоев Қирғизистонга жўнаб кетди

6 Октябрь, 14:41 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Алмазбек Атамбоев Қирғизистонга жўнаб кетди нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлган Президент Алмазбек Атамбоев бугун Қирғизистонга жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 5 октябрь куни бўлиб ўтди.

Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистон ва  Қирғизистон саноат  маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.

Алмазбек Атамбоев Қирғизистонга жўнаб кетди was last modified: Октябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »